Квант компютерлари - квант ҳисоблашларга асосланган замонавий компютерлардир. Бу компютерлар ҳозирча яратилиш ва мукаммалаштириш жараёнида бо'либ, ҳозирча олимларнинг лабораторияларидан ташқарига - оммавий ишлаб чиқаришга қо'йилмаган. Квант ҳисоблашлари - квант компютерларида ҳисоб-китобларни бажаришда квант суперпозицияси ва квант чигаллиги каби квант ҳолатларининг коллектив хоссаларини қо'ллашдан иборат. Квант компютерлари, масалан, криптографияда жуда кенг қо'лланадиган катта сонларни туб ко'пайтувчиларга ажратиш каби ма'лум бир муаммо ва масалаларни оддий компютерларига нисбатан анча тез бажаради. Квант ҳисоблашларини бажаришни о'рганиш квант информатикаси сохасининг бир қисмига киради. Квант компютерларида квант ҳисоблашларни бажариш яқин келажакда фармацевтика, ма'лумотлар хавфсизлиги, илм-фан ва бошқа сохаларида о'з татбиқини ко'рсатиши кутилмоқда.