Кварс шиша - синтетик ёки та биий (тоғ биллури, кварс қуми ва б.) кремний икки оксидини эритиб олинадиган шиша. Шаффоф (оптик, жуда тоза, техник) ва хирароқ хиллари бўлади. Ўтга чидамлилиги, иссиқбардошлиги, кислотабардошлиги, диэлектрик хоссаси билан ажралиб туради. К. ш.дан лаборатория идишлари, тигеллар, оптик асбоблар, изоляторлар ва б. тайёрланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил