Kvars soati
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Кварс соати — вақтни катта аниқлик билан ўлчаш ва астрономик кузатишлар учун мўлжалланган соат. К.с.нинг юраётганлигини кварс генераторининг тебраниши билан аниқланади. Ишлаши кварс кристалли пластинка ҳалқа ёки брусок (резонатор)нинг пезоэлектр хусусиятига асосланган. Резонатор букилса ёки қисилса, устки қатламида электр разрядлари ҳосил бўлади ва, аксинча, унга ўзгарувчан ток келтирилса тебраниб туради. Пезоэлектр тебраниш частотасидан вақт аниқланади. Тебраниш частотаси юзлаб КГс дан ўнлаб МГс гача боради. К.с.нинг суткалик хатоси 0,001 сек. дан ошмайди. К.с.да икки поғонали термостат ишлатилади. У температурани 0,001° аниқликда ушлаб туради. Вақтни билиш хизматида камида 2 та К. с. дан фойдаланилади. Бунда уларнинг тебраниш частоталари бир-бирига ҳамда астрономик кузатиш натижаларига солиштирилади. К.с. ёрдамида Ернинг ўз ўқи атрофида нотекис айланиши аниқланди. Ўзбекистон ФА Астрономия институтида 4 К. с. ёрдамида астрономик кузатишлар олиб борилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |