Kvartira-studiya
Квартира-студия одатда ички деворларсиз кичик квартира бўлиб, унда ошхона, меҳмонхона ва ётоқхона битта ерда жойлашган. ХХ аср бошларида студиялар минимал мебелга эга ва баъзан шу қаватнинг ўзидаги умумий санузелга эга бўлган кичик турар-жой ҳисобланар эди.[1]
Бугунги кунда квартира-студиялар кўчмас мулкнинг турли сегментларида тақдим этилмоқда. Эконом тоифасида бу кичик майдонга эга бўлган квартиралардир. Ҳашаматли биноларда катта квартира-студиялар ҳам мавжуд.
Турли мамлакатларда
АҚСҲ
АҚШда квартира-студияларнинг ўртача майдони 46–56 м² ни ташкил қилади.[2]
Аргентина
Аргентинада квартира-студия моноамбиэнте деб аталади (испан тилида „моно“ - бир, „амбиэнте“ - хона).
Германия
Германияда бир хонали квартира анъанавий равишда Гарçонниèре (франсуз тилидаги гарçон, бола, йигит ёки бўйдоқ деган маънони англатади) ёки Эинзиммерwоҳнунг („Эин“ - бир, „Зиммер“ - хона, „Wоҳнунг“ - квартира) деб аталади.[3]
Гонконг
Гонконгда студия - бу тахминан 10 квадрат метрлик мини-квартира бўлиб, шунингдек, ҳаммом ва ошхонага ҳам эга. Яшаш майдонининг минимал ҳажми автотураргоҳнинг катталигига тенг.[4][5]
Канада
Канадада квартира-студияларни бачелор (бўйдоқлар квартираси) деб аталади.
Португалия
Португалияда квартира-студиялар Т0 (Т-Зеро) билан белгиланади, 0 рақами квартирада алоҳида ётоқ хоналари йўқлигини билдиради.[6]
Швеция
Швецияда квартира-студиялар “этта” яъни "бирлик" деб аталади. Уларнинг майдони одатда 20 дан 40 м² гача бўлади.[7]
Япония
Японияда майдони тахминан 10 м² бўлган студия квартиралари wан рūму маншон (бир хонали қаср) деб аталади.[8]
Манбалар
- ↑ „Моноамбиэнте“. моноамбиэнте.cом.ар. 2022-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-январ.
- ↑ „Тҳе Трутҳ Абоут Апартмент Сқуаре Фоотаге“. ҳоцпотренталс.cом. Қаралди: 2022-йил 27-январ.
- ↑ „Недвижимость в Германии: стоит ли покупать, цены, лучшие регионы!“. эгрп.ру. Қаралди: 2022-йил 27-январ.
- ↑ „Жизнь в Гонконге: Дорогая недвижимость, отсутствие личного пространства и тайфуны“. жоурнал.тинкофф.ру. Қаралди: 2022-йил 27-январ.
- ↑ „迷你71呎開放式單位= 1個標準車位 點放傢俬好?“. топиcк.ҳкет.cом. Қаралди: 2022-йил 27-январ.
- ↑ „Буйинг пропертй ин Португал ас а фореигнер“. wисе.cом. Қаралди: 2022-йил 27-январ.
- ↑ „Этт = Оне (1) & А; Этта = Оне-роом флат“. готҳенбург-400.cом. 2022-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-январ.
- ↑ „Жильё в Японии (современные и традиционные дома)“. миуки.инфо. Қаралди: 2022-йил 27-январ.