Kvazarlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Квазарлар (инг. қуасистеллар радиосоурcе — квазиюлдузли радиоманба) — бурчак ўлчамлари жуда кичик космик объектлар. Галактикамиздан анча узоқда жойлашган кучли нурланиш манбаи бўлиб, оптик диапазонда хира юлдузсимон кўринишга эга. Илк бор 1960-йил радионурланиш манбаи сифатида топилган ва кейинчалик уларни 16т—18т кўринма катталикдаги оптик хира юлдуз эканлиги маълум бўлган. Тез орада К.нинг спектрал чизиқлари қизилга кескин равишда силжиганлиги аниқланди. Масалан, 3C273 энг ёруғ квазар ҳисобланиб, унинг қизилга силжиши 0,158 га тенг, яъни биздан унгача бўлган масофа 630 мегопарсек (Галактикамиз ўлчами 30 килопарсек). Бугунга қадар 2000 га яқин К. топилган. К. биздан космологик масофада жойлашиб, Коинот кенгайиши жараёнида қатнашадиган асосий объектлар ҳисобланади. Кейинги вақтда топилган квазарнинг қизилга силжиши 5,0 дан катта бўлиб, у биздан деярли нур тезлиги билан узоқлашиб бормоқда. Квазар электромагнит нурланиш спектри бўйича секундига 1045—1047эрг энергия тарқатади. Афсуски, бундай кучли нурланиш механизми маълум эмас. Кўпчилик назариётчилар фикрича: 1) бу — протогалактика газининг марказдаги ўтамассив қора ўрага аккрецияси туфайли ажралаётган энергиядир; 2) К. Коинотнинг узоқ қисмида туғилаётган бўлажак "чақалоқ" галактикаларнинг ядролари ҳисобланади. Охирги фикр ЎзМУ Астрономия кафедрасида протогалактикаларнинг ночизиқли моделларини тузиш ва уларнинг гравитацион беқарорликларини топиш борасида аналитик ҳамда сонли ҳисоб-китоб усулларида кўрсатиб берилган. Энг узоқ К.ни Майданак баландтоғ расадхонаси Ўзбекистон ФА Астрономия институти, Ўз МУ билан ҳамкорликда гравитацион линзаларни заряд йиғувчи матрицалар усули билан олиб борилаётган дастури ёрдамида кузатишмокда.
Салоҳиддин Нуритдинов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |