Квазизарралар — конденсатланувчи (бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтувчи) муҳитлар (қаттиқ жисм, суюқ гелий) нинг элементар уйғонишлари. Улар ўзларини квант зарралардек тутади. К. тушунчасини фанга 1940 йилда Л. Д. Ландау киритган. Конденсатланувчи муҳитлар хоссаларини шу муҳитни ташкил қилган молекулалар, атомлар, ионлар ва электронларнинг хоссалари орқали назарий жиҳатдан тавсифлаш ва тушунтириш анча қийин. Чунки ҳажм бирлиги 1 см3 даги зарралар сони кўп (1022—1023) ва бу зарралар ўзаро кучли таъсирлашади. Зарраларнинг таъсирлашиши туфайли конденсатланувчи муқитнинг тўла энергияси (идеал газники сингари) айрим зарралар энергиялари йиғиндисидан иборат бўлмайди. Унинг зарралари квант механика қонунларига бўйсунади. Шу сабабли, конденсатланувчи муҳитнинг квант назарияларида махсус тушунча — К. тушунчаси пайдо бўлди. Реал зарралар сингари К. ҳам энергия, импулс ва елмялари билан ифодаланиши мумкин. Ҳар хил энергия ҳолатлари орасидаги ўйинлар, умуман олганда, барча электронлар ҳаракатига таъсир қилади. Конденсатланувчи система сатҳларидан бирининг уйғониши шу жойнинг ўзидагина қолмай, балки системадаги қўшни электронларга уйғониш тўлқини кўринишида узатилади, у маълум частота в ва тўлқин узунлиги Х га эга бўлади. Квант механикада К. деб аталадиган ҳамда энергияси ҳв ва импулси п=ҳ/Х (у квазиипулс деб аталади) бўлган квант мос келади. Буни бир оз бошқачароқ тушунтириш ҳам мумкин: конденсатланувчи системанинг ҳар бир навбатдаги уйғониш ҳолатига ўтиши янги К. нинг пайдо бўлиши деб қаралади. К. энергияси система сатхлари энергиялари фарқига тенг . [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил