Kvevri
Квеври (грузинча: ქვევრი; Ғарбий Грузияда чури (ჭური) номи билан аталади) — анъанавий грузин шаробини ферментация қилиш ва сақлаш учун фойдаланиладиган йирик сопол идиш. Квеврилар тутқичсиз катта тухум шаклидаги амфоралар каби ер остига кўмилади ёки кўплаб шароблар сақланадиган жой полига ўрнатилади. Квеврининг ҳажми 20 литрдан 10 000 литргача бўлади.
Грузиянинг жанубидаги Квемо Картли вилоятида (хусусан, Дангреули Гора, Гадачрили Гора ва Имири қишлоғида) олиб борилган археологик қазишмалар натижасига кўра, милоддан аввалги 6-минг йилликларга оид узум уруғлари ҳамда квеврилари ҳақида далиллар топилган.[1]

Квеврида шароб тайёрлаш жараёни узумни босиб, сўнгра узум шарбати, пўстлоғи, пояси ва уруғини квеврига қуйишдан иборат ҳисобланади. Кейин шароб ферментация қилинади, бу эса камида беш ойдан олти ойгача вақт олиши мумкин. Ундан сўнг бўш квеври тозалаб ювилади, оҳак билан стерилизация қилинади ва уни тўлдириш мақсадида унга асал муми ҳам солинади.
Анъанавий грузин шароблари бир хил усулда тайёрланмайди. Умумий хусусият шундаки, улар квеврида бутунлай ерга кўмилади. Қолган шаробни тайёрлаш жараёнлари деярли бир хил. Натижада, шароб Европа стандартларига анча яқинлашади.
Шунингдек, Арманистоннинг ўзига хос квевриси мавжуд, у „карас“ деб аталади. Шунга ўхшаш идишлар Қадимги Юнонистонда „питос“, Марказий Осиёда эса „хум“ номи билан аталади.[2]
Тарихи
Грузияда топилган квеври типидаги энг қадимий сопол идишлар милоддан аввалги 6-5 минг йилликларга тегишли ҳисобланади. Айтиб ўтилган сопол идишлар баландлиги 1,5 метрдан ошмайдиган, пастки қисми ясси ва кенг қоринли кичик гил идишлардир. Ҳозирги кунда мавжуд бўлган квеврининг овоид шакли милоддан аввалги 3-2 минг йилликларда шаклланган. 20-аср бошларига қадар квеври Грузияда тайёрланадиган шаробни ишлаб чиқариш ва сақлаш учун ягона идиш тури ҳисобланган.[3]
2011-йилнинг охирида Грузияда квеври миллий аҳамиятга эга маданий мерос обект сифатида эътироф этилди. Грузия ҳукумати квеврида шароб тайёрлаш усулини УНЕСCОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритиш тўғрисида УНЕСCОга мурожаат қилган[4][5] ҳамда 2013-йилда рўйхатга киритилган.[6]
Манбалар
- ↑ Т. Глонти, Традитионал течнологиэс анд ҳисторй оф Георгиан wине (Абстраcт, ПДФ филе) (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-06-05 санасида архивланган), ин Ле Буллетин де л’Органисатион интернатионале де ла вигне эт ду вин, Жулй-Аугуст-сентабр 2010
- ↑ „Пифос“. Большая энциклопедия Кирилла и Мефодия. Қаралди: 2013-йил 29-ноябр.
- ↑ Др. Давид Чичуа. „Вино, сделанное в Квеври – история, описание, анализ“ (деадлинк). квеври.cом. 2013-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-ноябр. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-12-03 санасида архивланган)
- ↑ „Грузия хочет внести в список культурного наследия ЮНЕСКО национальный способ виноделия“. Голос России (2013-йил 8-ноябр). 2013-йил 3-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 29-ноябр.
- ↑ „«Квеври» стал частью культурного наследия Грузии“. Алкоголь.Су - информационный алкогольный портал (2012-йил 13-феврал). Қаралди: 2013-йил 29-ноябр.
- ↑ „Анcиэнт Георгиан традитионал Қвеври wине-макинг метҳод“. Инсcрибед ин 2013 (8.CОМ) он тҳе Репресентативе Лист оф тҳе Интангибле Cултурал Ҳеритаге оф Ҳуманитй. УНЕСCО. Қаралди: 2013-йил 5-декабр.