Квирике масжиди (грузинча: კვირიკეს ჯამე романизация: к’вирик’эс жаме) Грузиянинг жануби-ғарбий қисмидаги мухтор ҳудуд – Ажариядаги жоме масжидларидан биридир. У Ажарияда сақланиб қолган энг қадимий масжидлардан бири бўлиб, 1861-йилда қурилган[1]. Масжид биноси безакли ёғоч ўймакорлиги билан безатилган. Ушбу масжид Грузиянинг миллий аҳамиятга эга кўчмас маданий ёдгорликлари рўйхатига киритилган[2].

Масжид
Квирике масжиди
Квирике мосқуэ
კვირიკეს ჯამე (грузинча)
Мамлакат  Грузия
Шаҳар Ажария
Координаталар 41°45′57.86″Н 41°50′18.12″Э / 41.7660722°Н 41.8383667°Э / 41.7660722; 41.8383667 (Квирике)
Йўналиши суннийлик
Асосий сана:
1861-йил

Квирике масжиди Ажариянинг қирғоқ бўйи ҳудуди – Кобулети муниципалитетидаги худди шу номли қишлоғи марказида жойлашган. У ҳижрий 1277-йилда (милодий 1860/1861) Арҳавилик лаз уста томонидан қурилган. Ўша даврда бу ҳудуд Усмонли империясининг таркибида бўлган. Ажариянинг бошқа қадимий масжидлари сингари, Квирике масжиди ҳам Усмонлилар таъсири ва маҳаллий грузин қишлоқларига хос меъморий элементларнинг уйғунлигини ўзида намоён этади. Масжиднинг дастлаб минора ва мадраса қисмлари бўлган, бироқ улар 1920-йилларда Совет ҳокимияти томонидан бузиб ташланган. Масжиднинг ташқи ва ички деворлари, шунингдек, меҳроб, минбар, устунлар ва балкон асл ҳолидаги нафис ёғоч ўймакорлиги безаклари билан безатилган. Масжид тўлиқ гумбазга эга эмас, балки чуқурчага жойлаштирилган ўйма медалон билан безатилган. 2013-йилда масжид таъмирланган бўлиб, ҳозирда фаолият юритади ва асосан жума ҳамда байрам намозлари шу ерда ўқилади[3].

Манбалар

  1. ↑ Ҳаррис-Брандц, Сузанне; Wҳеэлер, Ангела; Шиошвили, Владимер. Тҳе wооден мосқуэс оф Аджара: Исламиc арчитеcтурал ҳеритаге ин Георгиа, 2018 — 154-бет. 
  2. ↑ „Лист оф Иммовабле Cултурал Монуменц“ (ка). Натионал Агенcй фор Cултурал Ҳеритаге Пресерватион оф Георгиа. Қаралди: 2019-йил 3-июл.
  3. ↑ Ҳаррис-Брандц, Сузанне. Тҳе wооден мосқуэс оф Аджара: Исламиc арчитеcтурал ҳеритаге ин Георгиа, 2018 — 154-бет.