Kvota
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Квота (лотинча қуота — қисм, ҳисса) — 1) умумий ишда иштирок этувчиларнинг ҳар бирига тўғри келадиган ҳисса, қисм, пай; 2) муайян давр учун товарларни и.ч., истеъмол, сотиш, экспорт, импорт ва б. иқтисодий фаолият соҳаларида жорий қилинадиган миқдорий чеклашлар. Давлат органлари томонидан ўтказиладиган ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш тадбирлари тарзида муайян товарлар турлари экспорти ва импортига миқдорий чеклашлар квоталаш деб аталади. Давлатлараро шартномаларга кўра, айрим ёки бир гуруҳ товарлар юзасидан К. ўрнатилади. Унга мувофиқ, мамлакатлар ёки мамлакатлар гуруҳлари фақат белгиланган миқдордаги товарларни и.ч. ва экспорт қилиши мумкин (давлатлараро картел битимлари). К. шартини бузган мамлакат ёки корхона иқтисодий жихдтдан жазоланади. Европа Иттифоқи, турли халқаро иқтисодий бирлашмалар (мас, ОПЕК)нинг иқтисодий фаолиятида, халқаро иқтисодий муносабатларда кенг қўлланади. К. ўрнатишдан мақсад бозордаги нархга турлича таъсир кўрсатиш, ички бозорни ҳимоя қилиш, товар таклифини чегаралаш, нархни муайян даражада сақлаб туриш ва б.дан иборат.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |