Кхаси — Ҳиндистон (Мегхалая штатида) ва Бангладеш билан қўшни раёнларда яшовчи халқ. Умумий сони 860 минг киши (1990-йиллар ўрталари, жумладан, Ҳиндистонда 770 минг киши). Кхаси тилида сўзлашади. Диндорларининг ярми христиан-протестантлар, қолганлари ҳиндуизм ва анъанавий эътиқодларга сиғинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил