Кёлн университети — Германиянинг қадимги ва йирик олий ўқув юртларидан бири. 1388-йил ташкил этилган. Иқтисод, ижтимоий фанлар, ҳуқуқ, тиббиёт, фалсафа, табиий-математика ва бошқа ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Университетда 57 мингга яқин талаба ўқийди. Кутубхонасида 1,5 млн.дан ортиқ асар сақланади[1]. Кёлн университети Германиядаги йирик ва илмий тадқиқотларга ихтисослашган етакчи университетлар бирлашмаси — Герман У15 аъзоси ҳисобланади. У, шунингдек, Германия Университетлари Мукаммаллик ташаббуси доирасида 2012–2019-йилларда „мукаммал университет“ мақомига эга бўлган. Кöлн университети халқаро рейтингларда доимий равишда Германиянинг энг яхши 20 та университети қаторидан жой олиб келади.

Кёлн университети
Университäт зу Кöлн
Тури Халқаро
Асос солинган санаси 1388-йил
Бюджети €897.9 миллион
Ректори Жойбрато Мукҳержеэ
Талабалари 50,792
Жойлашуви , ,
Кампуси Урбан
Тили Немис тили
Веб-сайти университй.cологне

Кёллн университетида 5 та Мукаммаллик кластери мавжуд: Қариш бўйича тадқиқотлар учун CЕCАД Мукаммаллик кластери, Иқтисодиёт ва давлат сиёсати: бозорлар бўйича ЭCОНтрибуте Мукаммаллик кластери, Ўсимлик фанлари бўйича CЕПЛАС Мукаммаллик кластери, Квант ахбороти учун модда ва ёруғлик йўналишидаги МЛ4Қ Мукаммаллик кластери ҳамда ДЙНАВЕРСЕ Мукаммаллик кластери[2]. 2025-йил ҳолатига кўра, Кёлн университетининг машҳур битирувчилари, профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари орасида 5 нафар Нобел мукофоти лауреати, 11 нафар Готтфриэд Wилҳелм Леибниз мукофоти совриндори, 8 нафар Ҳумболдт профессори унвони соҳиби ҳамда 2 нафар Ҳумболдт тадқиқот мукофоти совриндори мавжуд.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ „Тҳе Университй оф Cологне ис грантед фиве Cлустерс оф Эхcелленcе“ (2025-йил 22-май). 2025-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 22-май.