Kyongbokkun
Кёнгбоккун (Кёнгбок саройи) – Жанубий Кореянинг Сеул шимолида жойлашган сарой мажмуаси. Бу Қирол оиласи яшаган Чосон сулоласининг асосий ва энг катта саройи ва Хосон даврида қурилган бешта йирик саройлардан бири эди.
1394 – йилда кореялик таниқли Жонг Доджоннинг лойиҳаси асосида қурилган.
Саройнинг баъзи қисмлари 1592 – йилда Япония босқини пайтида ёқиб юборилган. 1860-йилларда Тевонгуннинг саъй-ҳаракатлари билан қайта қурилган. Таъмирлашдан сўнг у 330 бино ва 5792 хонадан иборат эди. Мажмуанинг умумий майдони 410 минг квадрат метрни ташкил этади. 1895 – йилда япон агентлари томонидан қиролича Мёнсон ўлдирилганидан кўп ўтмай, унинг эри император Кожон саройни тарк этди ва у ерга қайтиб келмади.
1911 – йилда японлар сарой мажмуасининг 10 та биносини бузиб, Корея генерал-губернаторининг уйини қуришди.
Кёнгбоккуннинг асосий иншоотлари-Кюнжонжон тахт зали (223-сонли миллий хазиналар рўйхатида), шунингдек, 48 та гранит устунларда сунъий кўл ўртасида жойлашган Кёнгҳверу павилони (224-сонли миллий хазиналар рўйхатида). Ушбу павилон эски услубдаги 10000 вон банкнотада тасвирланган (2007 – йилда янги турдаги банкнот чиқарилгунга қадар).
Бугунги кунга келиб сарой очиқ осмон остидаги музейга айланди. Саройга киришдан олдин, Чосон сулоласи даврида бу ерда ўтказилган қўриқчилар навбатининг ранг-баранг драматизацияларини кўришингиз мумкин.