Laʼl
Лаъл — минерал, шпинелнинг қизғиш, пушти рангли хили. Қаттиқлиги 7,5—8 бўлиб, олмос, ёқутдан кейин 3-ўринда. Куб сингонияли, кристаллари октаэдр шаклида, зичлиги 3,5—4,1 г/см3. Темир, хром, рух, шунингдек, натрий ва калий аралашмалари учрайди. Минералнинг янги аралашмалари таркиби ва генетик хусусиятларига боғлиқ равишда қизил, кўк, яшил, қўнғир ва қора бўлиши мумкин, шишасимон ялтироқ. Л. узоқ вақт ёқут деб нотўғри номланган. Улар бир-биридан фарқ қилади. ВИИ асрда Бадахшон (Помир)да катта Л. кони топилганидан сўнг бу минералнинг физик ва кимёвий хусусиятлари ўрганилиб, ёқут корунднинг қизил ранглиси, Л. эса шпинелнинг қизил рангли эканлиги аниқланди. Л. ёқутдан юмшоқроқ, бироқ, оловга чидамли. Беруний Л.ни қуйидагича таърифлаган: „Лаъл ўзининг ранги ва жилваланиб туриши билан ёқутга жуда ўхшайди, лекин қаттиқлиги жиҳатдан ундан қолади, шунинг учун бу минералнинг қирралари тез синиб кетади“. Магмадан ажралиб чиққан иссиқ газ эритмаларининг оҳактошларга таъсиридан Л. ҳосил бўлади. Ўзбекистон, умуман Ўрта Осиёда шпинел кенг тапқалган бўлмасада, Помирдагина унинг конлари топилган. Бу конлар эса бутунлай қазиб олинган. Л. фақат асл тош сифатида заргарликда ишлатилади. Ҳозир сунъий йўл билан ҳам олинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |