Ла-Пас — Боливиядаги шаҳар, мамлакатнинг амалдаги пойтахти. Ла-Пас департаментининг маъмурий маркази. Марказий Анд тоғларида, 3700 м баландликда, Ла-Пас дарёси водийсида жойлашган. Аҳолиси 758,1 минг киши (1998). Муҳим транспорт йўллари тугуни. Халқаро аэропорти бор. Боливиянинг асосий иқтисодий, маданий, илмий ва савдо-молия маркази (мамлакат ишлаб берувчи саноат маҳсулотининг 3/4 кисми). Тўқимачилик, озиқ-овқат, чармпоябзал, мебел, семент ва бошқа саноат корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган (кумуш, олтин, керамикадан турли буюмлар тайёрланади). Боливия ҳукумати ва президенти қароргоҳи. Университет, ФА, Миллий музей, театрлар, расадхона, геофизика институти, кутубхона бор. ХВИИИ асрга оид сарой ва қасрлар сақланган. Шаҳарга 1548-йил испанлар томонидан асос солинган.[1]

Ла-Пас

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил