Ла-плата — Атлантика океанидаги қўлтиқ. Жанубий Американинг жануби-шарқида. Парана ва Уругвай дарёлари эстуарийси. Узунлиги 320 км, кенглиги 220 км чамасида, чуқурлиги 10–20 м. Қўлтиқ соҳилида Буэнос-Айрес ва Монтевидео шаҳри ва портлари жойлашган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил