La Skala
Ла Скала (итал. „Ла Скала“, тўла номи „Театро алиа Скала“) – Миландаги опера театри, жаҳон опера санъатининг йирик марказларидан бири. Биноси „Санта Мария делла Скала“ черкови ўрнида 1776—78 йиллари қурилган (номи шундан). ХИХ асргача опералар билан бирга драматик асарлар ҳам қўйилган. Репертуарининг асосини италян композиторларининг опералари ташкил этади: „Ла Скала“ театрида Доменико Чимароза, Луижи Керубини, Жиачино Россини, Гаэтано Доницетти, Винчензо Беллини, Жузеппе Верди, Жакомо Пуччини ва бошқа италян композиторларининг асарлари илк бор саҳналаштирилган. Шу билан бирга Европа композиторлари (Ш. Гуно, Р.Вагнер, П. Чайковский, М.Мусоргский, Р.Штраус, К.Дебюсси, М. де Фаля, Л.Яначек, Д. Шостакович, Ф. Пуленк ва бошқалар)нинг асарлари қўйилади. Айни вақтда (ҳар йили сентабр-ноябр ойларида) симфоник консертлар ҳам уюштирилади.
„Ла Скала“да Италия ва Европанинг энг машҳур хонандалари (Ж. Паста, М.Малибран, А.Патти, М.Баттистини, Э.Ка-рузо, Ф.Шаляпин, Л.Собинов, Т.Руф-фо, Т.Дел Монте, М.Каллас, Н.Гяуров, Л.Паваротти ва бошқалар), дирижёрлари (А.Тосканини, К.Аббадо, Г.Караян ва бошқалар) фаолият кўрсатган. 1955-йилда „Пик-кола Скала“ („Кичик скала“) деб номланган филиали очилган. Хонанда ва раққосалар мактаби бор. „Ла Скала“ театрида бутун дунё, шу жумладан, ўзбек опера хонандаси (Р.Иминжонова, 1965) ўз малакасини оширган. „Ла Скала“ хонандалари Дизми ди Чекко ва М.Гулелми Ўзбекистонда гастролда бўлишган (1970)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |