La det swinge
„Ла дет сwинге“ (Норвег тилида талаффузи: [лɑː дə ˈсвɪ̂ŋːə]; маъноси: „Шовуллашига қўйиб бер“ ёки „Эркин қўй“) — Боббйсоcкс! поп дуэти Ҳанне Крогҳ ва Элисабетҳ Андреассен томонидан ижро этилган қўшиқ. Қўшиқнинг мусиқаси ва норвегча матни Ролф Лøвланд томонидан ёзилган. У Норвегияга номидан Эуровисион қо'шиқ танлови 1985да иштирок этган. Танлов Готҳенбург шаҳрида ўтказилган бўлиб, ушбу чиқиш мамлакатга Эуровисион тарихидаги илк ғалабани тақдим этган. Улар ушбу қўшиқни „Лет Ит Сwинг“ деб номланган инглизча версияси билан бирга битта синглда тақдим этишди. Ушбу ғалабадан сўнг, тарона Норвегия ва Белгия сингллари хит-парадида биринчи ўринни эгаллади, шунингдек, Дания, Швеция, Швейсария, Австрия, Ирландия ҳамда Буюк Британия каби бир қатор мамлакатлар чартларидан жой олди.
| „Ла дет сwинге“ | |
|---|---|
| сингли | |
| Боббйсоcкс! албомидан | |
| Чиқарилган санаси | 1985-йил |
| Ёзилган санаси | 1985-йил |
| Давомийлиги | 2:50 |
| Лейбл | Баҳама |
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Ролф Лøвланд |
| Продюсер(лар) | Торгнй Сöдерберг |
| Оффиcиал перформанcе видео | |
| "Ла дет сwинге" ЁуТубеда | |
Тарихи
Яратилиш тарихи
„Ла дет сwинге“ қўшиғининг мусиқаси ва норвегча матни Ролф Лøвланд томонидан ёзилган[1]. Ушбу тарона радиода янграйдиган эски рок-н-ролл мусиқаси остида рақс тушиш шарафига бағишланган. Мавзуга мос равишда, қўшиқнинг ўзи ҳам эски услубда ёзилган, унинг бошланишида эсда қоларли саксофон куйи янграйди. Куй аранжировкаси ретро услубида бўлиб, ўз ичига 1980-йиллар замонавий мусиқаси элементларини ҳамда 1950-йиллар оҳангларини қамраб олган[2]. А. Зандра қўшиқнинг „Лет Ит Сwинг“ деб номланган инглизча версияси учун матн ёзган[3]. Боббйсоcкс! поп дуэти — Ҳанне Крогҳ ва Элисабетҳ Андреассен қўшиқнинг ҳар ҳар иккала версиясини ҳам ижро этган ва улар дастлаб битта сингл таркибида чиқарилган[2].
Эуровисион
1985-йил 30-мартда Боббйсоcкс! дуэти ижросидаги „Ла дет сwинге“ таронаси Мелоди Гранд Прих танловида ғолиблик учун курашди. Ушбу миллий саралаш босқичи Эуровисион қўшиқ танловининг 30-мавсумида Норвегия шарафини ҳимоя қиладиган қўшиқ ва ижрочини аниқлаш мақсадида Норск Рикскрингкастинг (НРК) телерадиокомпанияси томонидан ташкил этилган эди. Саҳнага ҳар икки ижрочи ҳам қора-оқ рангдаги либос устидан ялтироқ, оч бинафша рангли пиджак кийган ҳолда чиқди. Крогҳ эса ерга тегиб турадиган қора ва оқ йўл-йўл кўйлакда эди. Қўшиқ танловда ғолиб чиқди ва Эуровисионда Норвегия номидан қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди[4].
1985-йил 4-май куни Гётебургдаги Сcандинавиум аренасида Эуровисион қўшиқ танлови бўлиб ўтди. Сверигес Телевисион (СВТ) телерадиокомпанияси бошчилигида ташкил этилган ушбу мусобақа бутун қитъа бўйлаб жонли эфирда намойиш этилди. Танлов кечасида Боббйсоcкс! дуэти „Ла дет сwинге“ таронасини ўн учинчи рақам остида ижро этди. У Италия вакили Ал Бано ва Ромина Поwер ижросидаги „Магиc Оҳ Магиc“ қўшиғидан кейин ва Буюк Британия вакили Викки Wацон ижросидаги „Лове Ис“ таронасидан олдин саҳнага чиқди. Норвегия вакилининг жонли оркестр жўрлигидаги чиқишига Терже Фжæрн дирижёрлик қилди[5].
Бу ҳар иккала хонанда, Андреассен ва Крогҳ учун Эуровисион қўшиқ танловидаги иккинчи иштирок эди. Жумладан, Андреассен 1982-йилда Швеция шарафини „Чипс“ дуэти таркибида (Кикки Даниэлссон билан бирга) ҳимоя қилиб, „Даг эфтер даг“ қўшиғини ижро этган. Крогҳ эса бундан аввал, яъни 1971-йилги танловда „Лйккен эр“ таронаси билан қатнашиб, охиридан битта олдинги, 17-ўринни эгаллаган эди.
Овоз бериш якунида қўшиқ 123 балл тўплаб, 19 та иштирокчи орасида биринчи ўринни эгаллаган ва танлов ғолибига айланган[6]. Бу Норвегиянинг Эуровисион қўшиқ танлови тарихидаги илк ғалабаси бўлди. Кейинги йил, яъни 1986-йилда Норвегия номидан Кетил Стоккан ижросидаги „Ромео“ қўшиғи танловда мамлакатнинг навбатдаги вакили сифатида иштирок этган.
Натижалар ва кейинги воқеалар
Элисабетҳ Андреассен кейинчалик Эуровисион қўшиқ танловида яна икки марта иштирок этган. 1994-йилги танловда у Жан Wернер Даниэлсен билан дуэт ижро этиб, „Дуэтт“ қўшиғи билан 6-ўринни эгаллаган. 1996-йилги танловда эса яккахон ижрочи сифатида „И эвигҳет“ қўшиғи билан қатнашиб, Ирландия вакили Эимеар Қуинн ижросидаги „Тҳе Воиcе“ қўшиғидан кейин 2-ўринни қўлга киритган.
Трек рўйхати
- „Лет Ит Сwинг“ — 2:50
- „Ла дет сwинге“ — 2:50
Чартлардаги натижалари
Ҳафталик чартлар
|
|
Манбалар
- ↑ Вем э де´ду вилл ҳа энтрй ат Свенск медиадатабас, ретриэвед 11 Жулй 2010
- ↑ 2,0 2,1 „Ла дет сwинге - лйриcс“. Тҳе Диггилоо Тҳруш.
- ↑ Лет ит сwинг энтрй ат Свенск медиадатабас, ретриэвед 11 Жулй 2010
- ↑ „Натионал финалс: Норwай 1985“. ЭСC Натионал Финалс датабасе.
- ↑ „Эуровисион Сонг Cонтест 1985“. Эуровисион Сонг Cонтест. 4 Май 1985. СВТ / ЭБУ.
- ↑ „Оффиcиал Эуровисион Сонг Cонтест 1985 сcоребоард“. Эуровисион Сонг Cонтест.
- ↑ "Боббйсоcкс – Ла дет сwинге". Синглес Топ 100.
- ↑ "Боббйсоcкс – Лет Ит Сwинг" (олмонча). Ö3 Аустриа Топ 40.
- ↑ "Боббйсоcкс – Лет Ит Сwинг" (нидерландча). Ултратоп 50.
- ↑ "Тҳе Ириш Чарц – Сеарч Ресулц – Лет Ит Сwинг". Ириш Синглес Чарт.
- ↑ "Недерландсе Топ 40 – Боббйсоcкс" (нидерландча). Дутч Топ 40.
- ↑ "Боббйсоcкс – Лет Ит Сwинг" (нидерландча). Сингле Топ 100.
- ↑ "Боббйсоcкс – Лет Ит Сwинг". ВГ-листа.
- ↑ "Боббйсоcкс – Лет Ит Сwинг". Сwисс Синглес Чарт.
- ↑ "Оффиcиал Синглес Чарт Топ 100". Оффиcиал Чарц Cомпанй.
- ↑ "Оффизиэллечарц.де – Боббйсоcкс – Лет Ит Сwинг". ГфК Энтертаинмент Чарц.