Lab bichilishi
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Лаб бичилиши, ангулит – оғиз бурчакларида пайдо бўладиган ёриқлар ва ясси қавариқлар. Инфексион касаллик, бунда оғиз бурчагининг шиллиқ қавати ва териси зарарланади. Организмда В2 витамин етишмаслиги, милк касалликлари, нордон ва аччиқ овқатларни мунтазам истеъмол қилиш, кўп сўлак ажралиши, оғиз бўшлиғини яхши парвариш қилмаслик ва бошқа сабаб бўлади. Стафилококклар, стрептококклар, айрим такомиллашмаган замбуруғлар (қаранг Бактериялар) қўзғатади. Кўпинча, лабини ялаб юришга ўрганиб қолган болалар ва ўсмирлар, шунингдек, ясама тиш қўйдирганларда учрайди. Лаб бурчакларидаги тери ва шиллиқ қават намланиб қизаради, кейин сариқ қўтир билан қопланиб, ёрилади ва оғрийди. Замбуруғлар қўзғатган бўлса, касаллик оғиз бўшлиғи шиллиқ пардасига ўтиши мумкин (қаранг Кандидоз). Давони врач тайинлайди. Сурункали Лаб бичилиши организда витамин етишмаса, узоқ давом этади, шунга қарамай тўғри даво қилинса, бутунлай тузалиб кетади. Лаб бичилишининг олдини олишда тўғри овқатланиш, сервитамин маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиб туриш, шунингдек, оғиз бўшлиғи ва тишларни доимо тўғри парвариш қилиш муҳим аҳамиятга эга (қаранг: Тиш)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |