Labiroʻd (Buxoro)
ЛАБИРО Тумандаги аҳоли пункти номи. Топонимнинг таркиби қуйидагича: лаб+и+рўд. Ўзбекистон топонимиясида Шоҳрўд, Ромитанрўд, Калонрўд, Хушрўд каби ойконимлар ва гидронимлар учрайди. Ушбу лексема жўй – ариқ сўзига яқин туради ва рўдбар, рўдхона шаклларида ҳам учрайди ва асосий (магистрал) каналдан чиқарилган ариқ, тармоқ, канал маъноларини англатади. Рўд/руд лексемаси баъзи манбаларда ғарбий эроний тилларга мансуб деб ҳисобланади ва форс-тожикча, чод – „дарё“, қадимий форсча чатаҳ – „дарё“ маъноларини англатиши қайд қилинган. Демак, Лабирўд – "ариқ бўйида жойлашган қишлоқ " маъносини беради.
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |