Laboyoqlilar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Лабоёқлилар (Чилопода) - кўпоёқлилар кенжа синфи, айрим маълумотларга кўра синфнинг номи. Танаси ясси ёки силиндрсимон узун, бош ва бўғимларга бўлинган гавдадан иборат. Деярли ҳар бир бўғимда бир жуфтдан юриш оёқлари бўлади. Бошида бир жуфтдан антенна ва юқори жағлар, 2 жуфт пастки жағлар бор. Антенналар асосида бир тўп оддий кўзлари жойлашган, айрим Л.нинг кўзлари бўлмайди. 1-жуфт юриш оёқлари оёқ-жағларни ҳосил қилади. Улар асосида жойлашган заҳар безлари йўли тирноқларининг учки қисмига очилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |