Labrador (mineral)
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лабрадор — жинс ҳосил қилувчи минерал, плагиоклазлар (дала шпатлари) гуруҳига мансуб. Таркибида 51 дан 70% гача анортит ва 30 дан 50% гача албит бўлади. Триклин сингонияда кристалланади. Рангсиз, оқ, кулранг, кўпинча, зангори-кўк тусда товланади. Қаттиклиги 6; зичлиги 2,69 г/см3. Асосли магматик тоғ жинсларининг муҳим таркибий қисми. Асосий қисми Л.дан иборат тоғ жинси лабрадорит дейилади. Ўзбекистонда бундай жинслар жуда кўп. Улардан биноларни, метро бекатлари, ёдгорликларни қоплаш учун фойдаланилади. Таркибида илменитнинг юпқа пластинкачалари мавжудлиги ҳисобига иризациялашуви минерал (ёки жинс)нинг ўзига хос хусусияти ҳисобланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |