|Лабубу ўйинчоғи. „Луcк“ номли тури.]] Лабубу (хитойча: 拉布布) – Гонконглик дизайнер Касинг Лунг (хитойча: 龍家昇[1]) томонидан яратилган коллексион юмшоқ ўйинчоқ йиртқич элфлар бренди. Бу ўйинчоқлар Хитойда жойлашган Поп Март чакана савдо тармоғи томонидан сотилади ва фақат шу дўконда мавжуд[2][3][4][5]. Лабубу – ушбу сериядаги бош қаҳрамоннинг номи ҳам ҳисобланади[6].

Тарихи

Лабубу илк бор Гонконгда туғилган ва Нидерландияда вояга етган рассом Касинг Лунг (1972–)[7][8] томонидан яратилган образ сифатида пайдо бўлган. Лабубу Лунгнинг Тҳе Монстерс (Махлуқлар) номли ҳикоя туркумининг бир қисми бўлиб, у скандинавия фолклори[9][10] ва болалигида ўзи ёқтирган мифологиядан илҳомланган[4].

Лабубу илк бор 2015-йилда[4] Ҳоw2Wорк компанияси томонидан ишлаб чиқарилган „Монстерс“ (Махлуқлар) фигуралари орқали тақдим этилган[11]. 2019-йилда эса Поп Март билан ҳамкорлик натижасида кенг оммага танилди[2][11]. Бу ҳамкорлик Лабубунинг коллексионерлар орасида оммалашувига олиб келди.

2025-йилга келиб, Лабубу бренди остида 300 дан ортиқ турли фигуралар чиқарилди. Улар ўлчами ва нархи бўйича фарқланиб, уч дюймли винил фигура $15 дан, 31 дюймли „мега“ қўғирчоқ эса $960 гача нархланади[12]. 2025-йил июн ойида Пекинда бўлиб ўтган илк расмий Лабубу ауксионида тўрт фут баландликдаги минт-яшил рангли Лабубу $170,000 га сотилган[13].

Дизайн

Лабубу қўғирчоқлари 2019-йилдан бери Поп Март томонидан сотувга чиқарилмоқда.

Лабубулар ўйинбоп, бироқ бироз йиртқич кўринишга эга дея таърифланади. Улар юмалоқ ва тукли тана, катта кўзлар, учли қулоқлар[14] ва тўққизта ўткир тишдан иборат найрангбоз табассуми билан ажралиб туради[3][10].

Лабубудан ташқари, бошқа қаҳрамонлар ҳам „Тҳе Монстерс“ (Махлуқлар) деб аталадиган „қабила“га киритилган. Улар орасида Мококо, Пато, Споокй, Тйcоcо (Лабубунинг „скелетга ўхшаш“ йигит дўсти)[15], ҳамда думида тикани бўлган қабила етакчиси Зимомо бор[5][11][16]. Ушбу қўғирчоқлар турли кўринишларда ишлаб чиқарилган[3][5][17].

Биринчи Лабубу калитилгич туркуми Эхcитинг Маcарон (хитойча: 心動馬卡龍) 2023-йил октябр ойида тақдим этилган[5]. Бошқа коллексиялар қаторига Фалл ин Wилд, етти фигуралик Ҳаве а Сеат (хитойча: 坐坐派對)[18] ва Биг инто Энергй (хитойча: 大動力系列) тўпламлари ҳам киради[5].

Поп Март турли брендлар билан ҳамкорлик қилган. Масалан, 2024-йил охирида 11 та Лабубу фигураларини ўз ичига олган Cоcа-Cола мавзусидаги қишки блинд бох (ёпиқ қути) серияси чиқарилган[19]. 2025-йил бошида эса „Тҳе Монстерс“ қаҳрамонлари Оне Пиэcе аниме ва мангаси қаҳрамонлари сифатида қайта тасвирланган 13 фигуралик тўплам тақдим этилган[20].

Шунингдек, айрим фигуралар турли музейларда эксклюзив тарзда чиқарилган[18]. Масалан, Лабубу’с Артистиc Қуэст (Лабубунинг санъатга саёҳати) серияси Парижнинг Лувр музейидаги Поп Март дўконида сотилган[21].

Блинд бохлар

Лабубу фигуралари кўпинча блинд бох (ёпиқ қути) шаклида сотилади – яъни, бир мавзуга оид туркум ичидан қайси ўйинчоқ чиқиши олдиндан маълум бўлмайди[22]. Ҳар бир туркумда реклама қилинган фигуралардан ташқари камёб „яширин“ (сеcрет) фигура ҳам бўлиши мумкин[18].

Қабул қилиниши

Ушбу ўйинчоқ 2024-йил апрел ойида кенг омма эътиборига тушди, сабаби К-поп гуруҳи Блаcкпинк аъзоси Лиса ўз сумкасида Лабубу калитилгичини олиб юргани намойиш этилди[2][23]. Бу ҳодиса Лабубу машҳурлигининг Таиланд ва Жануби-шарқий Осиёнинг бошқа ҳудудларида тез тарқалишига туртки бўлди[3][6].

Неw Ёрк Магазине журналининг муаллифи Лиза Cорсилло ушбу ўйинчоқ „тушунтириш қийин бўлса-да, ўзига хос жозибаси билан ажралиб туради – бироз хунук, лекин қучоқлагулик, аҳмоқона табассумга эга“ деб ёзган. У шунингдек, Лабубулар Желлйcат ва бошқа машҳур сумка безаклари каби „ўйинчоқлар ва мода ўртасидаги чегарани йўқотишини“ таъкидлаган. Фойдаланувчилар уларнинг тақилиши қулайлигидан ҳам завқланади, чунки улар сумка ёки рюкзакка илиб қўйилиши мумкин[12].

Лабубуга бўлган талаб шу қадар юқори бўлдики, расмий вебсайт ишини камида бир марта юқори сотув таклифлари сабаб тўхтатган ҳолат қайд этилган[12]. Бренд оммалашгани боис, қалбакилаштирилган маҳсулотлар ҳам бозорда пайдо бўлди – баъзан улар „Лафуфу“ деб номланади[13]. Қалбакилаштирилган аксессуарлар ҳам интернет орқали сотувга чиқарилган[12] .Баъзи коллексионерлар эса ноодатий дизайни туфайли бу қалбаки маҳсулотларга ҳам қизиқиш билдирган[12].

Поп Мартнинг 2024-йил 20-августда эълон қилинган оралиқ ҳисоботида ушбу тўплам лойиҳаси йилнинг биринчи ярмида 6,3 миллиард Хитой юани (тахминан 870 миллион АҚШ доллари) даромад келтиргани айтилган[14].

Россияда эса Федерация Кенгаши Лабубуни сотишни тақиқлаш таклифини берди. Бунга сабаб сифатида уларнинг „қўрқинчли кўриниши“ ва болалар руҳиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги келтирилган[24]. Фан, таълим ва маданият қўмитаси раис ўринбосари Екатерина Алтабаэва бу фигуралар болаларда қўрқув уйғотишини айтган ва Роспотребнадзор ҳамда Рособрнадзорга уларни тақиқлаш имкониятини кўриб чиқишни тавсия қилган[24]. Давлат Думасининг Оила масалалари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Татяна Буцкая Лабубулар Россияда амалдаги меъёрларга зид тарзда сотилаётганини билдирган. Унинг сўзларига кўра, ўйинчоқлар устида рус тилида ёзилган ҳеч қандай ёзув бўлмаган, шунингдек, уларнинг ишлаб чиқарувчиси Россияда эмаслиги ҳам кўрсатилмаган[25]. Бироқ ишлаб чиқарувчи бу ўйинчоқни болалар учун мўлжалланган деб тақдим этмайди: унинг ёш чеклови 15 ёшдан катта деб белгиланган[26].

Манбалар

  1. ↑ „Лот 311: 龍家昇 Касинг Лунг (Ҳонг Конг)“. Инвалуабле. Қаралди: 2025-йил 28-май.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Чеунг, Адам. „“И wас толд тҳей wере солд оут. И алwайс wантед оне иммедиателй”: Wҳй cоунтлесс гуйс аре обсессед wитҳ тҳосе wеирд анд wилд Лабубу доллс“ (эн). Бритиш ГҚ (2025-йил 30-апрел). Қаралди: 2025-йил 30-апрел.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Табиоло, Жеwил Анне М. „Алл Ёу Неэд то Кноw:Лабубу 'ҳоттест cоллеcтибле' ригҳт ноw“ (эн). СунСтар (2024-йил 19-октябр). Қаралди: 2024-йил 19-ноябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Фернандо, Жефф „Лабубу маниа сwеэпс тҳе Пҳилиппинес: Cелебритиэс cан’т гет эноугҳ оф тҳесе wҳимсиcал тойс“ (эн). Даилй Трибуне (2024-йил 23-октябр). Қаралди: 2024-йил 19-ноябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 Ҳаридасани Гупта, Алиша. „Ҳоw Тҳесе Литтле Элвес Турнед Инто а Глобал Сенсатион“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2025-йил 27-апрел). Қаралди: 2025-йил 22-май.
  6. ↑ 6,0 6,1 Лабубу Cразе: Cан Поп Март Кеэп Cлимбинг?.
  7. ↑ Меэт Касинг Лунг, тҳе Артист Беҳинд Лабубу анд тҳе Монстерс, Бй Эриc Э. Сурбано. ҳттпс://www.престигеонлине.cом/тҳ/пеопле/касинг-лунг-артист-лабубу-тҳе-монстерс-поп-март/
  8. ↑ Сукри, Ҳазеэқ „4 тҳингс то кноw абоут Лабубу, тҳе популар Поп Март фигуре wитҳ фанс инcлудинг Блаcкпинк'с Лиса“. CНА Лифестйле (2024-йил 26-сентябр). Қаралди: 2025-йил 18-май.
  9. ↑ 10,0 10,1 Сурбано, Эриc Э. „Деcодинг тҳе Лабубу ҳйпе фром иц оригинс то cреатор анд cелебритй эндорсеменц“ (эн-МЙ). Престиге Онлине - Малайсиа (2024-йил 21-сентябр). Қаралди: 2024-йил 19-ноябр.
  10. ↑ 11,0 11,1 11,2 Баргерон, Садиэ „Блаcкпинк’с Лиса’с фаворите Поп Март той Лабубу cаусес глобал маниа“ (эн). ЖингДаилй.cом. 2024-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 19-ноябр.
  11. ↑ 12,0 12,1 12,2 12,3 12,4 Cорсилло, Лиза „Тҳе Cонфусед Аунт'с Гуиде то Лабубу“ (эн). Тҳе Стратегист (2025-йил 12-июн). Қаралди: 2025-йил 18-июн.
  12. ↑ 13,0 13,1 Гулино, Элизабетҳ „Wоулд Ёу Пай 770,000 фор а Лабубу?“ (эн). ТҳеCут.cом (2025-йил 11-июн). Қаралди: 2025-йил 18-июн.
  13. ↑ 14,0 14,1 Бҳараде, Адити; Лиам, Эрин „А флуффй, $85 той ис такинг Асиа бй сторм анд спаркинг легионс оф кноcкоффс. Инсиде тҳе метеориc рисе оф Лабубу.“ (эн-УС). Бусинесс Инсидер (2024-йил 15-ноябр). Қаралди: 2024-йил 19-ноябр.
  14. ↑ Родригуэз, Ребеccа. „Wҳат ис Лабубу? Wҳй ис ше со популар? Wе ҳаве ансwерс.“. НБC Неwс (2025-йил 22-май). Қаралди: 2025-йил 23-май.
  15. ↑ Зачариаҳ, Наташа Анн „Гоинг га-га овер Лабубу: Тҳе той тҳат ҳас фанс фигҳтинг, факинг анд стеалинг ит“. Тҳе Страиц Тимес (2024-йил 14-ноябр). Қаралди: 2024-йил 19-ноябр.
  16. ↑ Маруф, Рамишаҳ. „Тҳис гремлин-лоокинг той фром Чина ис провинг то бе тарифф-прооф“. CНН (2025-йил 17-май). Қаралди: 2025-йил 23-май.
  17. ↑ 18,0 18,1 18,2 Белл, Cрйстал „Тҳе cулт анд cоммунитй оф Лабубу“. Машабле (2025-йил 22-май). Қаралди: 2025-йил 28-май.
  18. ↑ Жамес, Жессе „Поп Март анд Cоcа-Cола Уните фор Тҳе Монстерс Cоллеcтион: А Муст-Ҳаве фор Cоллеcторс“. Ступид Допе (2024-йил 9-декабр). Қаралди: 2025-йил 27-май.
  19. ↑ Мулиани, Жоҳанна „Ҳоw то пурчасе тҳе Монстерс х "Оне Пиэcе" анд Лабубу cоллеcтион ин Сингапоре“. Престиге Онлине (2025-йил 10-март). Қаралди: 2025-йил 27-май.
  20. ↑ „Поп Март: Унвеилинг ан Инновативе Ретаил Эхпериэнcе ат тҳе Лоувре“. ПР Неwсwире (2024-йил 30-июл). Қаралди: 2025-йил 28-май.
  21. ↑ Магуире, Луcй „Лабубус, Желлйcац анд Cрйбабй: Wҳй аре тойс гоинг вирал ин 2025?“. Вогуэ Бусинесс (2025-йил 30-апрел). 2025-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 18-май.
  22. ↑ Чанг, Андреа „Овернигҳт линес, малл фигҳц анд инстант селлоуц: Лабубу той маниа cомес то Америcа“ (эн-УС). Лос Ангелес Тимес (2024-йил 5-ноябр). Қаралди: 2024-йил 19-ноябр.
  23. ↑ 24,0 24,1 „В России предложили запретить модные фигурки Лабубу — сенатор считает их вредными для психики“ [Россияда машҳур Лабубу фигураларини тақиқлаш таклиф қилинди — сенатор уларни руҳиятга зарарли деб ҳисоблайди] (ру). Канобу.ру (2025-йил 29-май). Қаралди: 2025-йил 19-июн.
  24. ↑ „Роскачество начало проверку Лабубу. Из-за их огромной популярности в Думе готовят законопроект о «правильных игрушках»“ [Лабубу бўйича Роскачество текширув бошлади. Уларнинг машҳурлиги сабабли Дума “тўғри ўйинчоқлар” ҳақида қонун лойиҳаси тайёрламоқда] (ру-РУ). Правиламаг.ру. Қаралди: 2025-йил 19-июн.
  25. ↑ „«Уродский» тренд с парижскими корнями: как Лабубу продают на миллиардй и при чем тут Лиса из БЛАCКПИНК“ ["Хунук" тренд париж илдизлари билан: Лабубу қандай қилиб миллиардлаб даромад келтирмоқда ва бу ерда БЛАCКПИНК’даги Лиса қандай боғлиқ] (ру). РТВИ.ус (2025-йил 1-июн). Қаралди: 2025-йил 19-июн.