Lactuca virosa
Ёввойи марул (Лаcтуcа вироса) - Лаcтуcа туркумига мансуб ўсимлик. Кўпинча енгил оғриқ қолдирувчи ва тинчлантириш учун истеъмол қилинади.кўпинча ёввойи салат, аччиқ салат, афюн, заҳарли салат, баланд бўйли салатдеб аталади.

Морфологияси
Ёввойи марул бир ва икки йиллик ўт ўсимлик. Ҳаётий шакли ўтпоя. Бўйи баландроқ 200 см га етади. Мустаҳкам поя ва илдизга эга. Поясининг пастки қисми бинафша рангда ва майда қаттиқ сочларга эга бўлиши билан бошқа ўсимликлардан фарқ қилади. Барглари-оч пушти рангда, бўлинган, ёйиқ шаклда.Поясининг пастки қисмидаги барглари каттароқ ва ер билан бир текисда жойлашган. Гуллари 5-10 тадан 20 тагача бўлади. Уруғи оч қора рангда улар оқ тукчалар туфайли учиб кетишга қодир бўлган кичик уруғлардир. Шимолий минтақаларда июл ойидан бошлаб сентябр ойига қадар гуллайди.
Тарқалиши ва экологияси
Бу тур дунё бўйлаб кўп тарқалган бўлиб. Асосан Ўрта ва Жанубий европа минтақаларида учрайди.Инсон омилларисиз ҳам тарқала олади.Бу тур ёввойи табиат бор жойлардаҳам учраши мумкин.
Тарихи
Бу ўсимлик Европа,Шимолий Африка ва Туркияда пайдо бўлган. Илгари тиббий мақсадларда ва лактукариум ишлаб чиқариш учун етиштирила бошлангандан сўнг бу ўсимлик бутун европага тарқайди. Бу тур шифокорлар томонидан ХИХ-да афюнгақарши ишлатилган. 1911-йилда Буюк Британияда кенг қамровли тадқиқот ишлари олиб борилган. Бу ўсимлик таркибидан иккита фойдали кимёвий модда аниқланади.Лактукопикрин ва лактусин. Халқ табобатида қўлланади.
Фармакология
Ёввойи марул поясидан секреция экстрактидан латекс, шунингдек тинчлантирувчи хусусиятларга эга мойлар ва экстрактларни олиш мумкин. Ёввойи марулдан шунингдек кўплаб бошқа кимёвий бирикмалар ажратиб олиш мумкин. Унинг танасидан аввал вақтларда йўтални тинчлантириш ва ухлашни таъминлаш учун гиёҳванд модда сифатида фойдаланиб келинган.
Дори тайёрлаш
Ёввойи марул энг ко'п Қо'шма Штатларда парҳез қо'шимчаси сифатида фойдаланилади. Ёввойи марулни то'г'ри ишлатиш бо'йича ко'рсатмалар мавжуд эмас, аммо ишлаб чиқарувчилар одатда кунига 400(мг) дан 500(мг) гача тавсия қилишади. Суюқ экстрактлари ҳам мавжуд, уларнинг дозалари эритманинг консентрациясига қараб о'згартирилади.
Ёввойи марулнинг консентрланган экстрактидир. Ушбу консентрат лактукариум деб номланади ва қуруқ латекс ҳисобланади шунингдек, марул афюни сифатида ҳам танилган[1].
Ҳаволалар
- Ёввойи марул ўсимлигидан дори тайёрлаш (фойдаси, ножўя таъсирлари) (Wайбаcк Мачине сайтида 2025-01-28 санасида архивланган)
Манбалар
- ↑ „Ёввойи марул бегона о'тлар“ (о'збек тили). уз.доместеcфутурес. Қаралди: 7-апрел 2023-йил.[сайт ишламайди]
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |