Lada Jiyenbalanova
Лада Владимировна Жиенбаланова (қизлик фамиляси: Карпенко; 1970-йил 10-апрел, Тошкент, ЎзССР, СССР) – қозоғистонлик бешкурашчи[1], Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устаси. Қозоғистонда хизмат кўрсатган ходим (2002).
| Лада Жиенбаланова | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
10-апрел 1970-йил Тошкент, ЎзССР, СССР |
| Спорт | |
| Қайси спорт | бешкураш |
| Медаллар | |
|
| |
Фаолияти
Лада Владимировна 1997-йилдан бери пентатлон билан шуғулланади (1990-йилда ушбу спорт билан шуғуллана бошлаган бўлса-да, сексия тарқатиб юборилганидан кейин сузиш спортига ўтган)[2].
Лада 1997-йилда бўлиб ўтган илк Осиё чемпионатида яккалик ва жамоавий баҳсларда иккинчи ўринни эгаллаган.
Спортчи 2002-йилги бешкураш бўйича Осиё чемпионати ғолиби бўлган. 2002-йилги Осиё ўйинларида шахсий чемпионатда биринчи ўринни эгаллаган. Ушбу ғалабалар туфайли Осиёнинг энг яхши пентатлетчиси деб тан олинди.
Жиенбаланова Москвада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Афина Олимпиадасига йўлланма олди ва у ерда 9-ўринни эгаллади. Спортчи Афина Олимпиадасидаги шахсий баҳсларда 14-ўринни эгаллади.
Владимировна 2004-йилги Осиё чемпионатида яккалик ва жамоавий ўйинда олтин, шунингдек, эстафетада бронза медалини қўлга киритди. Спортчи Токио ва Сеулда ўтказилган Осиё чемпионатларида яккалик баҳсларда кумуш медал соҳибасига айланди.
Лада 2008-йилда Пекинда бўлиб ўтган Олимпиадада атиги 36-ўринни эгаллаган эди[3].
Жиенбаланова 2010-йили Гуанчжоуда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси таркибида қатнашиб, бронза медалини қўлга киритди. Шахсий баҳсларда эса бошқа йўналишларда юқори натижаларга эришиб, от чопишда муваффақияцизликка учради ва 16 нафар иштирокчи орасидан 13-ўринни эгаллади.
У Жаҳон кубогининг иккита босқичида учинчи (Пекин 2004 ва Қоҳира 2006), иккинчи (Меатҳфиэлд 2007) ўринларни эгаллади. Жаҳон кубоги эстафета босқичида ҳам учинчи бўлди (Венгрия 2007).
Энг юқори ютуғи жаҳон чемпионатидаги 4-ўрин бўлди (Берлин, 2007).
Оиласи
Лада оилали. Икки фарзанди бор. Қизи – Арина (1992) 2012-йил замонавий бешкураш бўйича Осиё чемпиони, Қозоғистон Республикасининг халқаро тоифадаги спорт устаси. Ўғлининг исми Темур (1996).
Мукофотлари
Лада 2002-йилда „Қозоғистонда хизмат кўрсатган ходим“ фахрий унвони билан тақдирланган[4].
Манбалар
- ↑ „ЖИЕНБАЛАНОВА Лада“. Қаралди: 2023-йил 5-ноябр.
- ↑ „Лада Джиенбаланова: И сильной личности хочется плакать“ (2006-йил 25-октябр). Қаралди: 2023-йил 5-ноябр.
- ↑ „Модерн Пентатҳлон ат тҳе 2008 Беижинг Суммер Гамес: Wомен'с Индивидуал“. 2009-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 5-июл.
- ↑ „Указ Президента Республики Казахстан от 12 декабря 2002 года за № 998“. 2015-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 9-ноябр.