Лаффасий (тахаллуси; асл исми Ҳасанмурод Муҳаммад Амин ўғли) (1880 — Хива — 1945) — ўзбек шоири, тарихчи ва тазкиранавис. Мадаминхон мадрасасида таълим олган. Л. ўзининг "Хива шоир ва адабиёцҳуносларининг таржимаи ҳоллари" тазкирасида халқ орасида машҳур бўлган Мунис Хоразмий, Огаҳий, Роғиб, Феруз ва Чокар каби 51 нафар хоразмлик ижодкорнинг таржимаи ҳоли ва ижоди ҳақида маълумот берган. Асарда Л. ўз шеърларидан ҳам намуналар келтирган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил