Lagoftalm
Лагофталм — бу кўз қовоқларидаги патология сабабли, кўз тирқишининг тўлиқ ёпилмаслигидир[1].
| Лагофталм | |
|---|---|
|
| |
| Тунги лагофталмга мисол | |
| Мутахассислик | Офталмология |
| Турлари |
Тунги лагофталм блефаропластикадан кейин вужудган келган лагофталм |
| Сабаблари | Юз нерви фалажи |
Кўзлар юмиб очилганида кўзни юпқа қатламли кўз ёши суюқлиги қоплайди ва шу билан ташқи қисмдаги ҳужайралар учун зарур бўлган нам муҳитни таъминлайди. Кўз ёшлари бегона жисмларни чиқариб юворишда ва кўзларни тозалашда муҳим рол ўйнайди. Лагофталмда айнан мана шу жараёнлар ҳам бузилгани сабабли кўзнинг ишқаланиши ва инфексиялар ривожланишига сабабчи бўлиб қолади. Лагофталм шох парданинг қуриб, унда яралар пайдо бўлишигача олиб келиши мумкин.
Турлари
Тунги лагофталм — ухлаш вақтида кўз қовоқларининг ёпилмай қолиши[2]. У уйқу сифатини пасайтириши, таъсирланиш симптомларни келтириб чиқариши ёки оғир ҳолатларда, шох парданинг шикастланишига олиб келиши мумкин (кератопатияси).
Кўпинча кўз қовоқларининг тўлиқ ёпилмаслиги аномалиялар туфайли юзага келади. Бундай ҳолатларни даволаш мақсадида жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, қовоқлар нормал ҳолатга келтирилади. Кўзнинг қуриб қолишини олдини олиш мақсадида эса кўзни намлаб турувчи бир неча хил томчи кўринишидаги дори воситаларидан фойдаланилади[3].
Патофизиологияси
Лагофталмнинг юзага келишига асосий сабаблардан бири бу — юз нервининг патологияси ҳисобланади[4]. Лагофталм, шунингдек, комада бўлган беморларда орбикуляр тонуснинг пасайиши натижасида, юз нерви фалажи, оғир экзофтал билан оғриган беморларда ва ихтиоз каби жиддий тери касалликларга чалинган беморларда пайдо бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, лагофталм блефаропластиканинг асорати сифатида ҳам пайдо бўлиши мумкин[5]. Бунинг асосий сабаби блефаропластика амалиёти пайтида кўзнинг юқориги қовоғи (супрапалпебрал қовоқ) устидаги терини ҳаддан ташқари кўп олиб ташлашдир.
Давоси
Лагофталмни даволашда ҳам консерватив, ҳам оператив усуллардан фойдаланилади. Агар операция қилиш имкони бўлмаса, беморлар кўзини қуриб қолишини олдини олиши учун камида 4 марта шох пардага намлантирувчи томчилар томизишлари керак бўлади[6].
Этимологияси
Ушбу ҳолатнинг номи юнонча λαγωός сўзидан олинган бўлиб(лагоос, 'қуёнъ), қуёнларнинг кўзлари очиқ ҳолда ухлашлари ҳақидаги маълумотга асосланиб номланган.
Манбалар
- ↑ Cлине Д; Ҳофстеттер ҲW; Гриффин ЖР. Диcтионарй оф Висуал Сcиэнcе. 4тҳ эд. Буттерwортҳ-Ҳеинеманн, Бостон 1997. ИСБН 0-7506-9895-0
- ↑ „Ноcтурнал лагопҳтҳалмос: ан овервиэw анд cлассифиcатион“. Тҳе Оcулар Сурфаcе. 4-жилд, № 1. Жануарй 2006. 44–53-бет. ПМИД 16671223. 2013-07-29да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2013-04-11.
- ↑ Чристопҳер Эллиотт. „Киcкед офф мй флигҳт фор слеэпинг wитҳ мй эес опен“. травелерсунитед.орг (2010-йил 2-сентябр). Қаралди: 2016-йил 13-июл.[сайт ишламайди]
- ↑ Клиниска Фäрдигҳетер: Информатионсутбйтет Меллан Патиэнт Оч Лäкаре, ЛИНДГРЕН, СТЕФАН, ИСБН 91-44-37271-Х
- ↑ Шорр, Н; Голдберг, РА; МcCанн, ЖД; Ҳоэниг, ЖА; Ли, ТГ (2003). „Уппер эелид скин графтинг: ан эффеcтиве треатмент фор лагопҳтҳалмос фоллоwинг блепҳаропластй“. Пласт Реcонстр Сург. 112-жилд, № 5. 1444–8-бет. дои:10.1097/01.ПРС.0000081477.02812.C9. ПМИД 14504530.
- ↑ „Лагопҳтҳалмос Эвалуатион анд Треатмент“. Аао.орг (2010-йил 8-июл). Қаралди: 2013-йил 16-март.