Лаила Ҳаидари (талаффузи: Лайло Ҳайдарий; 1978-йил, Покистон) – афғон фаоли, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва ресторатор. 2010-йилда Ҳаидари Кобулда гиёҳвандларни реабилитация қилиш маркази „Мотҳер Cамп“га асос солган ва шундан буён марказни бошқара бошлаган. Бундан ташқари, Ҳаидари „Мотҳер Cамп“ни молиялаштирадиган Кобулдаги „Таж Бегум“ кафесига эгалик қилади. Кафени аёл киши бошқаргани, кафеда эркак ва аёллар бирга овқатланишига рухсат берилгани учун кафега тез-тез ҳужумлар уюштирилиб келинади. Ҳаидари ҳақида 2018-йилда „Лаила ат тҳе Бридге“ номли ҳужжатли филм суратга олинган. Ҳаидари 2021-йилда ББCнинг „100 аёл“ рўйхатига киритилган[1].

Лаила Ҳаидари
Таваллуди 1978-йил
Фуқаролиги Afgʻoniston bayrogʻi Афғонистон
Касби ресторатор, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси

Таржимайи ҳоли

Ҳаидари 1978-йилда Покистоннинг Кветта шаҳрида афғон оиласида туғилган[2]. Чақалоқлик пайтида унинг оиласи Эронга қочиб кетишган[2]. 12 ёшида Ҳаидарини ўттиз ёшлардаги муллага турмушга беришади. 13 ёшида эса биринчи фарзандини дунёга келтирган[2]. Эр-хотиннинг уч нафар фарзанди бор бўлган[2][3]. Эри унга диний дарсларга қатнашишга рухсат бергач, Ҳаидари бошқа фанларни ҳам яширинча ўргана бошлайди. Шунингдек, Ҳаидари университетда кино саноати йўналишида таълим олган[4]. Ҳаидари 21 ёшида эри билан ажрашади[5]. Ислом қонун-қоидаларига асосан болалар отаси билан қолган[4].

Фаолияти

Ҳаидари 2009-йилда Афғонистонга кўчиб ўтади[2] ва Кобулда гиёҳванд бўлиб қолган укаси Ҳакимни бошқа юзлаб гиёҳвандлар яшовчи Пул-э-Сокҳта кўприги остидан топади[6]. 2010-йилда Ҳаидари укасининг аҳволини кўриб, Афғонистонда гиёҳванд моддалар муаммосининг кучайиши ва гиёҳвандлар учун давлат бошпаналари етишмаслигини билиб, гиёҳвандларни реабилитация қилиш марказига асос солади[7]. Илк мижозлар марказни „Мотҳер Cамп“ деб аташган. „Мотҳер Cамп“ маркази давлат маблағлари ёки чет эл ёрдамини олмайди[3]. Марказ шаҳардаги гиёҳвандларни реабилитация қилиш бўйича ягона хусусий марказ ҳисобланади[7].

2011-йилда Ҳаидари „Мотҳер Cамп“ марказини молиялаштириш учун Кобулда „Тож Бегум“ ресторанини очган[4][7]. Ресторан Афғонистонда камдан-кам учрайдиган ҳолат, яъни аёл томонидан бошқарилиши ҳамда жамиятда маданий тақиқ ҳисобланган, яъни ресторанда оилали ва бўйдоқ эркаклар, аёллар бир-бирлари билан мулоқот қилишлари мумкинлиги туфайли машҳур бўлиб кетган[8]. Ресторанда „Мотҳер Cамп“да яшаган одамлар ишлайди. Полиция ресторанда эркаклар ва аёллар бирга овқатланишгани, ҳамда Ҳаидари ҳар доим бошига рўмол ўрамаслиги ва тадбиркор бўлгани учун ҳам бир неча бор тинтув ўтказишган[9].

Ҳаидари Толибоннинг Афғонистондаги таъсирига, жумладан, мамлакатдаги аёллар ҳуқуқларига даҳл қиладиган барча таҳдидларга қарши чиққан[10][11][12]. Ҳаидари Афғонистон ҳукуматини Афғонистондаги урушда аёлларни тинчлик жараёнига қўшмагани учун танқид қилган. 2019-йилда Ҳаидари Инсон ҳуқуқлари фонди томонидан ташкил этилган Ослодаги Озодлик форумида меҳмон маърузачи бўлган[13][14]. 2021-йилда ББCнинг „100 аёл“ рўйхатига киритилган.

Лаила ат тҳе Бридге

Ҳаидари ҳақида режиссёрлар Элизабетҳ ва Гулистан Мирзаэи „Лаила ат тҳе Бридге“ („Кўприкдаги Лайло“) номли ҳужжатли филмни суратга олишган[15]. 2018-йилда ушбу филм Копенгагенда бўлиб ўтган CПҲ:ДОХ кинофестивалида „энг яхши ҳужжатли филм“ номинациясида „ФАCТ:Аwард“ мукофотини қўлга киритган[15]. Филм яна 34-Санта-Барбара халқаро кинофестивалда „Ижтимоий адолат“ мукофотини қўлга киритган[16].

Манбалар

  1. ↑ „ББC 100 Wомен 2021: Wҳо ис он тҳе лист тҳис еар?“ (инглизча). ББC Неwс (2021-йил 7-декабр). Қаралди: 2026-йил 6-март.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Жай Нордлингер. „Ан Индепендент Wоман“ (инглизча). Натионал Ревиэw (2019-йил 8-август). Қаралди: 2026-йил 6-март.
  3. ↑ 3,0 3,1 Севара Пан. „Лаила, мотҳер оф тҳе аддиcц“ (инглизча). Модерн Тимес Ревиэw (2018-йил 23-октябр). Қаралди: 2020-йил 6-март.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Род Нордланд.. „Ше'с а Форcе оф Натуре, анд Ше Жуст Деcларед Wар он Пеаcе Wитҳ тҳе Талибан“ (инглизча). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2019-йил 15-феврал). Қаралди: 2026-йил 6-март.
  5. ↑ Лиам Лаcей. „Ревиэw: 'Лаила ат тҳе Бридге'“ (инглизча). ПОВ Магазине (2018-йил 28-апрел). Қаралди: 2026-йил 6-март.
  6. ↑ Ручи Кумар.. „Ин Афгҳанистан, 'Мотҳер' ҳас ҳер оwн аппроач то ҳелпинг друг аддиcц“. Чристиан Сcиэнcе Монитор (2016-йил 13-октябр). Қаралди: 2026-йил 6-март.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 Ручи Кумар.. „Инсиде Мотҳер Cамп: тҳе wоман таcклинг Афгҳанистан'с друг проблем“ (инглизча). Тҳе Гуардиан (2019-йил 2-январ). Қаралди: 2026-йил 6-март.
  8. ↑ Эззатуллаҳ Меҳрдад. „Дефйинг тҳе оддс ас а wоман энтрепренеур ин Афгҳанистан“ (инглизча). Глобал Воиcес (2018-йил 21-декабр). Қаралди: 2026-йил 6-март.
  9. ↑ Род Нордланд; Фатима Фаизи. „Афгҳан Wомен Феар Пеаcе Wитҳ Талибан Май Меан Wар он Тҳем“ (инглизча). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2019-йил 27-январ). Қаралди: 2026-йил 6-март.
  10. ↑ „Тҳе Wар Он Афгҳан Wомен“. Ал Жазеэра (2019-йил 29-август). Қаралди: 2026-йил 6-март.
  11. ↑ Жай Нордлингер. „Лоокинг Ҳард ат тҳе Афгҳан Wар“ (инглизча). Натионал Ревиэw (2019-йил 10-октябр). Қаралди: 2026-йил 6-март.
  12. ↑ Аҳмед Менгли; Муштақ Юсуфзаи; Сапҳора Смитҳ; Дан Де Луcе „У.С.-Талибан талкс инч Америcа cлосер то wитҳдраwинг фром Афгҳанистан“ (инглизча). НБC Неwс (2019-йил 10-июл). Қаралди: 2026-йил 6-март.
  13. ↑ Бибиана Пиэне. „Профилерте жоурналистер тил топпмøте и Осло“. Жоурналистен (2019-йил 27-май). Қаралди: 2026-йил 6-март.
  14. ↑ Осло Фреэдом Форум. „Фигҳтинг тҳе Девастатинг Cонсеқуэнcес оф Wар | Лаила Ҳаидари | 2019“. ЁуТубе (2019-йил 17-июл). Қаралди: 2026-йил 6-март.
  15. ↑ 15,0 15,1 Гуй Лодге. „Сwедиш Доc 'Тҳе Рафт' Леадс Wиннерс ат CПҲ:ДОХ Фест“ (инглизча). Вариэтй (2018-йил 23-март). Қаралди: 2026-йил 6-март.
  16. ↑ Анита Беннетт. „'Бабйсплиттерс' анд 'Ин Лове анд Wар' Амонг Санта Барбара Интернатионал Филм Фестивал Wиннерс“ (инглизча). Деадлине (2019-йил 10-феврал). Қаралди: 2026-йил 6-март.