Lakeisha Patterson
Лакеиша Даwн Паттерсон (1999-йил 5 январда туғилган) – австралиялик пара сузувчи. 2014-йилги Ҳамдўстлик ўйинлари ва 2015-йилги ИПC сузиш бўйича жаҳон чемпионатида бир нечта медалларни қўлга киритган. 2016-йилги Рио-де-Жанейрода ўтказилган Паралимпия оъйинларида аёллар ўртасида С8 тоифасида 400 метрга эркин услубда сузиш баҳсида жаҳон рекордини оърнатган ва Австралия терма жамоаси ҳисобига мусобақадаги биринчи олтин медални ёзиб қоъйган. 2020-йилги Токио Паралимпиясида аёллар ўртасида С9 тоифасида 400 метрга эркин услубда сузиш баҳсида олтин медални қўлга киритган. 2024-йилги Париж Паралимпиясида эса С9 тоифасида аёллар ўртасида 400 метрга эркин услуб сузиш баҳсида кумуш медалга сазовор бўлган.
| Лакеиша Паттерсон | |
|---|---|
|
Паттерсон 2016-йилда | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Тахаллуси/Лақаби | Луcкй |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1999-йил 5-январ Wондонга, Виcториа, Австралия |
| Спорт | |
| Қайси спорт | пара сузиш |
| Клуби | УСC Спартанс |
| Мураббий(лар)и | Cасей Аткинс |
Шахсий ҳаёти
Паттерсон 1999-йил 5-январ куни Австралиянинг Виcтория штатидаги Wодонга шаҳрида туғилган[1]. Унга эрта бошланадиган Паркинсон касаллиги, эпилепсия ва чап томонлама фалажлик шаклидаги серебрал фалажлик ташхиси қоъйилган[2][3]. 2020-йилда Паттерсон Қуээнсланд университетининг Коммуникация (рақамли медиа) йўналиши бўйича оъқишни бошлаган.
Спортчи Қуээнсланд штатининг Cабоолтуре шаҳрида истиқомат қилади.
Карераси
Паттерсон 3 ёшида мушаклардаги қаттиқликни енгиш мақсадида реабилитация жараёнининг бир қисми сифатида сузишни бошлаган[4]. Спортчи сузиш мусобақаларида С9 тоифасида иштирок этади. Дастлаб у Соутҳерн Cросс сузиш клубида (Скаборо) Стеве Ҳадлер, шунингдек, Брибиэ Исланд сув спорти марказида Суэллйн Фрасер қўл остида машғулот олиб борган[4].

2014-йилда Шотландиянинг Глазго шаҳрида бўлиб ўтган Ҳамдўстлик ўйинларида у аёллар ўртасида С8 тоифасида 100 метрга эркин услубда сузиш баҳсида бронза медалини қўлга киритган[2]. 2015-йилда Глазго шаҳрида ўтказилган ИПC сузиш бўйича жаҳон чемпионатида у аёллар ўртасида 34 очко тоифасида 4 × 100 метрга эркин услубда эстафета сузиш баҳсларида олтин медал, С8 тоифасида 50 метрга эркин услубда ва 34 очко тоифаларида 4 × 100 метрга комплекс эстафета сузиш баҳсида кумуш медалларни, С8 тоифасида 100 метрга эркин услубда ва С8 тоифасида 400 метрга эркин услубда сузиш баҳсларида эса бронза медалларни қўлга киритган[5][6][7]. Шунингдек, аёллар ўртасида С8 тоифасида 100 метрга чалқанча сузиш баҳсида 5-ўринни эгаллаган[8].
2016-йил апрел ойида Паттерсон Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Ёзги Паралимпия оъйинларида иштирок этувчи миллий терма жамоага танлаб олинган[9]. У Рио Паралимпиясида Австралия терма жамоасига биринчи олтин медални олиб келган. Спортчи мусобақада аёллар ўртасида С8 тоифасида 400 метрга эркин услуб сузиш баҳсида гъолибликни қоълга киритган. Бу мусобақада у 4:40.33 натижа билан жаҳон рекорди, Паралимпия рекорди ва Океания рекордини янгилаган, масофани аввалги жаҳон рекордидан 0,11 сонияга тезроқ сузиб оътган. Ушбу рекордни ундан аввал спортчининг узоқ йиллик кумири америкалик Жессиcа Лонг ўрнатган эди, ушбу мусобақада Лонг иккинчи ўринни эгаллаган[10][11]. Шунингдек, Паттерсон аёллар ўртасида 34 очко таснифи боъйича 4 × 100 метрга эркин услубда эстафета сузиш баҳсида жамоаси билан биргаликда олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, С8 тоифасида 50 ва 100 метрга эркин услубда ҳамда 34 очко тоифасида 4 × 100 метрга комплекс эстафета баҳсларида 3 та кумуш медалга эга чиққан[12].
Рио-2016 мусобақаларидаги иштироки ҳақида ўз фикрини билдирар экан, Паттерсон шундай деган: „Агар кимдир бир йил олдин менга шу ерда бўласан деса, мен буни ҳазил деб ўйлаган бўлардим“[13], аммо Жессиcа Лонг устидан ғалаба қозониб, ўзининг илк олтин медалини қўлга киритгач, у шундай дейди: „Мен ҳужум қилишим, стартни кучли бошлашим ва охиригача курашишим кераклигини билар эдим, у орқамда эканини ҳам билар эдим, шунинг учун фақат олдинга интилдим“[14].
2019-йилда Лондонда бўлиб ўтган пара сузиш боъйича жаҳон чемпионатида Паттерсон аёллар ўртасида С9 тоифасида 400 метрга эркин услубда сузиш баҳсида олтин медални қўлга киритган, қолган 3 та баҳсда эса медалга эга чиқмаган[15].
2020-йилги Токио Паралимпиясида спортчи фақатгина битта ёъналишда, аёллар ўртасида С9 тоифасида 400 метрга эркин услубда сузиш баҳсида иштирок этган ва 4:36.68 натижа билан олтин медални қўлга киритган. Бу натижа билан у Рио-2016 оъйинларидаги ютуғини яна бир бор такрорлаган, фақат бу сафар С9 тоифасида иштирок этган, чунки нисбатан камроқ жисмоний чекловга эга боълган спортчилар учун мўлжалланган С9 тоифасига қайта таснифланган эди[16].
2022-йил Англиянинг Бирмингем шаҳрида бўлиб ўтган Ҳамдўстлик ўйинларида спортчи аёллар ўртасида СМ10 тоифасида 200 метрга комплекс сузиш баҳсида 5-ўринни эгаллаган[17][18]. 2023-йилда Англиянинг Манчестер шаҳрида ўтказилган пара сузиш боъйича жаҳон чемпионатида у аёллар ўртасида С9 тоифасида 400 метрга эркин услубда сузиш баҳсида олтин медални қўлга киритган.
2024-йилги Париж Паралимпиясида Паттерсон аёллар ўртасида С9 тоифасида 400 метрга эркин услубда сузиш баҳсида кумуш медалга сазовор бўлган, С9 тоифасида 100 метрга эркин услубда сузиш баҳсида тўққизинчи, СМ9 тоифасида 200 метрга комплекс сузиш баҳсида эса еттинчи ўринни эгаллаган[19].
2015-йилда Суншине Cоаст университети Паралимпик тайёргарлик марказида унга Жан Cамерон мураббийлик қилган[1]. 2016-йил бошида у мураббий Ҳарлей Cонноллй билан ишлай бошлаган[20]. 2024-йилдан эса спортчи УСC Спартанс жамоасида мураббий Cасей Аткинс қўл остида машғулот олиб бормоқда[21].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Лакеиша Паттерсон“. Сwимминг Аустралиа wебсите. 2015-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-июл.
- ↑ 2,0 2,1 „Лакеиша Паттерсон'“. 2014 Cоммонwеалтҳ Гамес wебсите. 2021-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-июл.
- ↑ „Сторй Оф Тҳе Монтҳ: Лакеиша Паттерсон“. Футуре Стате Греац. 2016-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-июл.
- ↑ 4,0 4,1 „Лакеиша Паттерсон макес а сплаш wитҳ медал ҳаул“. Cабоултуре Неwс (2013-йил 1-апрел). 2013-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 17-июл.
- ↑ „Сих голдс анд оне wорлд реcорд фор Украине ат Гласгоw 2015“. Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ Неwс, 16 Жулй 2015. Қаралди: 2015-йил 16-июл.
- ↑ „Ауссиэс уните фор а наил битинг бронзе медал wин ин тҳе мен'с релай“. Сwимминг Аустралиа Неwс, 18 Жулй 2015. 2015-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 18-июл.
- ↑ „Севен голдс ин севен дайс фор Диас ат Гласгоw 2015“. Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ Неwс, 19 Жулй 2015. Қаралди: 2015-йил 19-июл.
- ↑ „Лакеиша Паттерсон ресулц“. Гласгоw 2015 ИПC Сwимминг Wорлд Чампионшипс. Қаралди: 2015-йил 21-июл.
- ↑ „Сwимминг Аустралиа Паралймпиc Сқуад Анноунcемент“. Сwимминг Аустралиа Неwс, 13 Април 2016. 2016-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 14-апрел.
- ↑ „Лакеиша Паттерсон 2016 Паралймпиc ресулц“. Рио-2016 Счедуле & Ресулц, Ресулц – Wомен'с 400м Фреэстйле – С8 Финал. Қаралди: 2016-йил 8-сентябр.
- ↑ „Лакеиша Паттерсон cлаимс Аустралиа'с фирст голд медал оф Рио Паралймпиcс“. Тҳе Гуардиан (2016-йил 9-сентябр). Қаралди: 2016-йил 9-сентябр.
- ↑ „Лакеиша Паттерсон“. Рио Паралймпиcс Оффиcиал сите. 2016-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 11-сентябр.
- ↑ Спиц. „ио Паралймпиcс: Сwиммер Лакеиша Паттерсон wинс Аустралиа'с фирст голд медал“. СМҲ Спорт. Сйдней Морнинг Ҳералд (2016-йил 9-сентябр). Қаралди: 2016-йил 22-октябр.
- ↑ „Рио 2016 Паралймпиcс: Лакеиша Паттерсон wинс голд ин wорлд реcорд тиме, Поwелл такес силвер“. АБC Неwс (2016-йил 8-сентябр). Қаралди: 2016-йил 22-октябр.
- ↑ „Лакеиша Паттерсон“. 2019 Wорлд Пара Сwимминг Чампионшипс Ресулц. Қаралди: 2019-йил 14-сентябр.
- ↑ „Лакеиша Паттерсон Ресулц“. Токё Паралймпиcс Оффиcиал Ресулц. 2021-йил 25-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-август.
- ↑ „Cоле, Паттерсон Анд Левй Амонгст Старс Оф Тҳе Поол Реадй То Сплаш Анд Даш Ин Бирмингҳам“. Cоммонwеалтҳ Гамес Аустралиа (2022-йил 5-май). Қаралди: 2022-йил 6-май.
- ↑ „2022 Cоммонwеалтҳ Гамес Ресулц“. Cоммонwеалтҳ Гамес Аустралиа (2020-йил 16-июн). Қаралди: 2022-йил 15-август.
- ↑ „Паралймпиcс Аустралиа Намес Сwимминг Теам Фор Парис 2024 Гамес“. Паралймпиcс Аустралиа (2024-йил 14-июн). Қаралди: 2024-йил 15-июн.
- ↑ Грамс, Жаcоб. „Олймпиcс анд Паралймпиcс беcкон фор Моретон продуcц Тайлор МcКеоwн, Лакеиша Паттерсон, Бренден Ҳалл анд Блаке Cочране“. Cабоолтуре Шире Ҳералд (2016-йил 17-апрел). Қаралди: 2016-йил 9-сентябр.
- ↑ „2024 Аустралиан Чампионшипс - Қуээнсландресулц“. Қуээнсланд Сwимминг. Қаралди: 2024-йил 15-июн.