Лакколит (юн. лаккос — ўрта ва литос— тош) — суюқ магманинг қатламлар ёки формациялар орасига сиқилиб киришидан ҳосил бўлган мувофиқ интрузив тана. Устки қисми қавариқ ва асоси нисбатан текис, озиқлантирувчи каналга эга бўлиб, замбуруғ шаклини эслатади. Ер пўстида кенг тарқалган, ўлчами 3–6 км. Л.нинг барча тафсилотлари (ҳажми, катталиги)ни аниқлаш у билан боғлиқ бўлган конларни қидириб топиш, заҳирасини аниқлаш ва қазиб олишга катта имкон беради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил