Lakshadvip
Лакшадвип (малаяламча: ലക്ഷദ്വീപ്, Lakṣadvīp; инглизча: Лакшадwеэп)— Ҳиндистоннинг иттифокдош ҳудуди. Майдони 32 км². Аҳолиси 60,6 минг киши (2001). Расмий тил — малаялам тили. Аҳолисининг асосий қисми ислом динига эътиқод қилади. Маъмурий маркази — Каваратти шаҳри.
| Иттифоқдош ҳудуд | |
|---|---|
| Маъмурий маркази | Каваратти шаҳри |
| Маъмурият раҳбари | Б. В. Селвараж |
| Расмий тили | малаям |
| Аҳоли (2011) | 64 429 |
| Зичлиги | 2013,41 киши./км² |
| Майдони | 32 км² (7-ўрин) |
| Код ИСО 3166-2 | ИН-ЛД |
| Расмий сайти | ҳттп://лакшадwеэп.ниc.ин/ |
| Харитада | |
|
| |
| 10.57°0′0″Н 72.63°0′0″Э / 10.57000°Н 72.63000°Э{{#cоординатес:}}: инвалид латитуде | |
Географияси
Иттифоқдош ҳудуд Арабистон денгизида Ҳиндистоннинг жануби-ғарбий қирғоғи яқинида жойлашган 35 та маржон оролдан иборат бўлиб, уларнинг 11 тасида аҳоли яшайди. Баландлиги 3–4 м. Энг йирик ороллари —Лаккадив, Аминдив ва Миникой. Форс қўлтиғи билан Ҳиндистоннинг ғарбий қирғоклари орасидаги денгиз йўлида муҳим стратегик аҳамиятга эга. Иқлими субекваториал, муссонли иқлим. Йилига 1700 мм атрофида ёғин тушади.
Тарихи
Лакшадвип ХВИ асрга қадар мустақил бўлган. 1787 йилда Типу султон давлатига қўшилган. Типу султонлиги барҳам топгач, Лакшадвип Ост-Индия компанияси қўлига ўтди. 1956-йилдан ороллар алоҳида ҳудуд деб тан олинди ва ўша пайтдан бошлаб Ҳиндистон иттифоқи ҳукумати томонидан бошқарила бошланди. 1973 йилда Лаккадив, Миникой ва Аминдив ороллари гуруҳи Лакшадвип ороллари деб аталди.
Иқтисодиёти
Лакшадвип иқтисодида қишлоқ хўжалиги етакчи ўринда. Аҳолининг асосий қисми кокос палмаси ўстириш ва балиқ овлаш билан шуғулланади. Саноат корхоналаридан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар, балиқ-консерва заводлари мавжуд. Электр энергияси оролларнинг ўзида ҳосил қилинади. Йўловчилар ва юкларни ташиш, асосан, денгиз ва ҳаво транспортида амалга оширилади. Четга кокос палмаси толаси ва мойи, копра чиқарилади. Четдан шоли ва бошқа истеъмол моллари келтирилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |