Laktamlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Лактамлар (лакт...) — ҳалқасида — С(О) — НР — (бу ерда Р — Н ёки органик радикал) гуруҳи бўлган аминокарбон кислоталарнинг ички сиклик амидлари; таутомер "энол" шакли лактим дейилади. Л. — кристаллар; сувда ва органик кислоталарда яхши эрийди; амфотер моддалар. Кимёвий хоссалари карбон кислоталар амидларига ўхшаш, осон алкилланади, ацилланади, галогенланади. Л., асосан, аминкарбон кислоталар ёки уларнинг ҳосилаларини сиклизациялаб, шунингдек, галогенокарбон ва оксикарбон кислоталарнинг амидларидан олинади. е-капролактамни полимерлаб, поликапроамид ҳосил қилинади (поликапроамиддан капрон толаси тайёрланади). Кўпчилик Л. биологик фаол моддалар; жумладан 3-Л. лактам антибиотиклари таркибига киради; поли—Н—винилпирролидоннинг сувдаги эритмаси тиббиётда қон плазмаси сифатида қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |