Laktonlar
Лактонлар — ҳалқасида — CОО -гуруҳи бўлган оксикислоталарнинг ички сиклик мураккаб эфирлари. Сут ва сут маҳсулотлари, ўсимлик мускуслари таркибига киради. Одатда, суюқликлар ёки осон суюқланадиган қаттик моддалардан иборат. Лактонлар — парчаланмай ҳайдаладиган нейтрал моддалар; сув қўшиб қайнатилганда оксикислоталарга айланади. Ишқорлар эритмаси қўшиб қиздирилганда оксикислоталарнинг тузларини ҳосил қилади, галогенводород бириктириб, галоген алмашингаи кислоталарни, аммиак билан эса кислоталар амидларини ҳосил қилади. Дори тайёрлашда, органик синтезда ва хушбўй моддалар олишда ишлатилади. Баъзи лактонлар (мас, мевалолактон) жарроҳликда қўлланиладиган терпенлар биосинтезида, биологик инерт гидрофил полиуретанлар синтезида бошланғич моддалар ҳисобланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |