Lal Bangla


Лал Бангла – Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида жойлашган, сўнгги Бобурийлар мақбараси. У Ҳиндистон Археологик тадқиқотлар институти томонидан ҳимояланган ёдгорликдир[1].
Тавсифи
Лал Банглада қизил ва сариқ қумтошдан ясалган иккита қабр бор. Улардан бири Бобурийлар императори Жаҳондаршоҳнинг (1661 – 1713) рафиқаси Лал Кунвар (Имтиази Маҳал) ва унинг қизи Жанн бегимга тегишли.
Қўшни хонада император Акбар ИИ (1806-1837) оиласига тегишли учта қабр бор. Бинолар Деҳли голф клуби ҳудудида жойлашган ва кенг жамоатчилик ташрифи йўлга қўйилмаган[2].
Шунингдек, мажмуа ичида ҳижрий 1036-йилда (тахминан милодий 1626-йилда) қурилган Сайид Обид мақбараси ҳам жойлашган.
Тарихи
Лал Бангла – Бобурийлар даврининг энг диққатга сазовор ва қизиқарли тарихий ёдгорликларидан бири. Лал Бангла тузилиши ва унда дафн этилган инсонни аниқлаш билан боғлиқ баҳсли муҳокамалар мавжуд. Кўп сонли тарихий тадқиқотлар мақбара Шоҳ Алам исмли Бобурий императорининг қизи ва онасига тегишли эканлигини кўрсатади. Шоҳ Алам қизининг исми Жаан бегим, онасининг исми эса Зинат Маҳал Саҳиба ёки Лал Кунвар эканлиги қайд этилган[3].
Манбалар
- ↑ Лист оф Монуменц оф Натионал Импортанcе ас публишед бй тҳе Арчаэологиcал Сурвей оф Индиа.
- ↑ Cитй. „Тҳе Анcиэнт Лал Бангла Лиэс Неглеcтед Wитҳин Тҳе Глоссй & Пош Делҳи Голф Cлуб“ (эн). Со Cитй (2021-йил 16-июн). Қаралди: 2021-йил 1-октябр.
- ↑ „Лал Бангла Неw Делҳи Индиа Ҳисторй & Арчитеcтуре“. www.астролика.cом. Қаралди: 2021-йил 27-сентябр.[сайт ишламайди]
Ҳаволалар
Викиомборда „Лал Бангла“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.