Lala Mustafo posho
Лала Мустафо пошо (тах. 1500 – 1580-йил 7-август) – „Қора“ лақаби билан ҳам машҳур, Босния санжакидан чиққан Усмонийлар саркардаси ва бош вазири.
| Лала Кара Мустафо Пошо | |
|---|---|
|
Лала Мустафо пошо (Лала пошо). „Şэcа’атнаме“ (1598-йил) | |
| Усмонийлар империясининг бош вазири | |
|
Мансаб даври 1580-йил 28-апрел – 1580-йил 7-август | |
| Ҳукмдор | Мурод ИИИ |
| Ўтмишдоши | Семиз Аҳмед пошо |
| Вориси | Коcа Синан пошо |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
тах. 1500 Соколовиćи, Босния санжаги, Усмонийлар империяси |
| Вафоти |
1580-йил 7-август (агед 79–80) Константинопол, Усмонийлар империяси |
| Турмуш ўртоғи |
Ҳумашаҳхоним Султон (турм. 1575) |
| Болалари | Султанзаде Абдüлбаки Бей |
Ҳаёти
Мустафо пошо тахминан 1500-йилда Босниядаги Соколаc платосида, Гласинаc яқинида серб православ христиани бўлган Соколовиcлар оиласида туғилган. У Дели Ҳусрев пошонинг укаси бўлиб, акаси унга тизимдаги мартабаларда тезроқ кўтарилишига ёрдам берган бўлиши мумкин.
Мустафо пошо 1549-йилда қисқа муддат Миср вилоятининг каймаками (муваққат ҳокими) сифатида хизмат қилган[1]. У кейинчалик Дамашқ бекларбеги, ундан сўнг эса бешинчи вазир даражасигача кўтарилган.
„Лала“ унвони „Султонга тарбиячи“ деган маънони англатади. У Султон Сулаймон И нинг шаҳзодаларига, жумладан, Шаҳзода Баязидга тарбиячилик қилган. Шунингдек, Мустафо пошо узоқ вақт давомида амакиваччаси Соколлу Меҳмед пошо билан адоватда бўлган[2].
Мустафо пошо 1570/1571-йилларда собиқ Венеция Киприни забт этиш юришида ҳамда 1578-йилда Грузия ва Эрон устига уюштирилган юришда Усмонийларнинг қуруқлик қўшинларига қўмондонлик қилган. Кипр юриши пайтида мағлуб бўлган рақибларига нисбатан шафқацизлиги билан танилган Лала Мустафо пошо Фамагуста қўмондони Марcо Антонио Брагадиннинг тириклайин терисини шилишни, бошқа венециялик ҳарбий зобитларни эса кўрган заҳоти ўлдириш ёки қатл қилишни буюрган. У бу ишларни шаҳарни Усмонийлар қўшинига топширганидан сўнг уларга тинчгина чиқиб кетишларига кафолат берганига қарамай амалга оширган. Мустафо пошо бу ишлари орқали султон саройига ўзининг тажовузкор ниятларини ҳам кўрсатиб қўйган[3][4].
Мустафо пошо Усмонийлар сулоласига куёв бўлган, чунки у Султон Сулаймон И ва Ҳуррам Султоннинг ўғли Шаҳзода Меҳмеднинг қизи Ҳумашаҳхоним Султонга уйланган. Бу никоҳдан улар Султанзаде Абдüлбаки Бей исмли ўғил фарзанд кўрган[5].
Мустафо пошо Семиз Аҳмед пошонинг ўрнига бош вазир лавозимини эгаллагач[6], ҳаётининг сўнгги 3 ойида, яъни 1580-йил 28-апрелдан вафотигача бу лавозимни эгаллаб турган. У Истанбулдаги Эйüп Султон масжиди ҳовлисига дафн этилган. Унинг мақбараси меъмор Хўжа Синон томонидан лойиҳалаштирилган.
Вафоти
Лала Мустафо пошо 1580-йилда Истанбулда қаригач ёки юрак хуружи оқибатида вафот этган. Унинг ўрнини машҳур албан Коcа Синан пошо эгаллаган.
Болалари
Лала Мустафо пошо Усмоний маликасидан бири, Шаҳзода Меҳмеднинг қизи, Султон Сулаймон И ва Ҳуррам султоннинг набираси Ҳумашаҳхоним Султоннинг иккинчи эри бўлган. Улар 1575-йил 25-августда турмуш қуришган. Бу никоҳдан уларнинг Султанзаде Абдüлбаки Бей исмли бир ўғли дунёга келган.
Мероси

Қибрисдаги Ларнаcа шаҳрида пошонинг номи билан аталган кўчалар мавжуд[7]. Шунингдек, Суриянинг Дамашқ шаҳрида унинг номи билан аталган масжид ҳам бор. Кипрдаги Венеция раҳбарларига қилган босқини ва шафқациз муносабати Папа Пиус В ни Усмонийларга қарши Рим-католик коалициясини тузишига сабаб бўлди ва бу 1571-йилдаги Лепанто жангига олиб келди.
Сериалда
2011–2014-йиллардаги „Муҳташам юз йил“ телесериалида Лала Мустафо пошонинг образи актёр Маcит Cаподистриа томонидан гавдалантирилган.
Манбалар
- ↑ Ҳамилтон Алехандер Росскеэн Гибб. Тҳе Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Брилл, 1992 — 721-бет.
- ↑ „Лала Мустафа Паşа кимдир?“.
- ↑ Кинросс, Лорд (2002). Оттоман Cентуриэс. Ҳарпер Перенниал. ИСБН 978-0-688-08093-8.
- ↑ Абулафиа, Давид. Тҳе Греат Сеа: А Ҳуман Ҳисторй оф тҳе Медитерранеан. Охфорд Университй Пресс, 2011 — 449-бет. ИСБН 978-0199752638.
- ↑ Аллаҳверди, Рейҳан Şаҳин. Ан Орпҳан Султан: Фоундатионс оф Şэҳзаде Меҳмед'с Даугҳтер Ҳüмасаҳ Султан, 2016 — 3-бет.
- ↑ „СЕМİЗ АҲМЕД ПАŞА“ (тр). ТДВ İслâм Ансиклопедиси. Қаралди: 2023-йил 14-август.
- ↑ Роад & Тоурист Мап оф Ларнака. СЕЛАС ЛТД.. ИСБН 978-9963-566-92-1.
Адабиётлар
- Бичено, Хю. Ярим ой ва хоч: Лепанто жанги 1571. Феникс, Лондон, 2003-йил. ИСБН 1-84212-753-5 .
- Керри, Э. Ҳамилтон, Ўрта эр денгизидаги денгиз бўрилари, Лондон, 1910-йил
- Фоглиэтта, У. Никосия ва Фамагустани қамал қилиш. Лондон: Wатерлоw, 1903-йил.