Лалеҳ Османй (1992-йил, Кобул, Афғонистон) — ижтимоий тармоқларда Афғонистонда аёллар исмлари омма олдида ишлатилмаслиги одатига қарши #WҳереИсМйНаме кампаниясини бошлаган афғонистонлик аёллар ҳуқуқлари фаоли. Бу ҳаракати учун 2020-йилда ББCнинг „100 аёл“ рўйхатига киритилган.

Лалеҳ Османй
Таваллуди 1992-йил
Фуқаролиги Afgʻoniston bayrogʻi Афғонистон
Таълими Ҳирот университети
Касби аёллар ҳуқуқлари фаоли

Таржимайи ҳоли

Лалеҳ Османй 1992-йилда Афғонистонда туғилган, Ҳирот университетида ислом ҳуқуқини ўрганган[1]. 2017-йилда Лалеҳ Таҳминеҳ Рашиқ билан биргаликда #WҳереИсМйНаме ижтимоий медиа кампаниясининг ҳаммуассиси бўлади[2]. Кампания Афғонистонда аёллар анъанавий равишда ўз исмларидан оммавий фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслигига норозилик сифатида ташкил этилган[3]. Чунки маҳаллий қонунчиликка кўра, туғилганлик ёки ўлим ҳақидаги гувоҳномалар каби расмий ҳужжатларда аёлларнинг исмлари қайд этилмаган ва ҳатто қабр тошларида ҳам кўрсатилмаган[4][5]. Ҳаракат натижасида қонунга ўзгартириш киритилади.

Афғон Аёллар тармоғи раиси Марй Акрами қонунга киритилган ўзгариш ҳақидаги хабарни „аёл шахсиятини ўрнатиш йўлидаги ижобий қадам“ деб таърифлаган[1]. Афғонистон парламентининг собиқ аъзоси ва аёллар ҳуқуқлари фаоли Фаwзиа Коофи бу ўзгаришни „аёллар ҳуқуқлари масаласи эмас, балки аёлларнинг қонуний ҳуқуқ, инсон ҳуқуқи“ эканлигини айтади. Лалеҳ ҳаракатининг тарафдорлари орасида бастакор Фарҳод Дарё, қўшиқчи Аряна Саид ва парламент аъзоси Марям Сама ҳам бор[6]. Бироқ, қонунга киритилган ўзгаришни ҳамма ҳам маъқулламайди, бу ўзгаришни афғон қадриятларига ҳурмацизлик, АҚШни тинчлантириш учун қилинган ҳаракат деб ҳисоблашган[1]. 2020-йилда Афғонистон ҳукумати билан ҳокимиятни тақсимлаш бўйича музокаралар олиб борган Толибон аёллар исмини шахсий гувоҳномага киритишга қарши чиқишган[3]. Лалеҳга ушбу кампаниядаги роли учун зўравонлик билан таҳдид қилинган[1]. Лалеҳ Афғонистондаги аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ҳиссаси учун ББC томонидан 2020-йилда „100 аёл“ рўйхатига киритилган[7].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Ин а раре виcторй фор Афгҳан wомен, Кабул то инcлуде мотҳерс’ наме он ИДс“ (инглизча). Араб Неwс (2020-йил 7-сентябр). Қаралди: 2026-йил 31-март.
  2. ↑ „Wҳере Ис Мй Наме? Афгҳан Wомен Cампаигн То Реcлаим Тҳеир Идентитиэс“ (инглизча). РадиоФреэЭуропе/РадиоЛибертй. 2026-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 31-март.
  3. ↑ 3,0 3,1 Ороож Ҳакими, Сторай Карими.. „Ин тҳе наме оф тҳе мотҳер: Афгҳан wоман wинс реcогнитион, спаркс Талибан оппоситион“ (инглизча). Реутерс (2020-йил 27-сентябр). 2026-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 31-март.
  4. ↑ „Лалеҳ Османй“ (эн-УС). РУМИ АWАРДС. 2021-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-декабр.
  5. ↑ Мужиб Машал.. „Тҳеир Идентитиэс Дениэд, Афгҳан Wомен Аск, ‘Wҳере Ис Мй Наме?’ (Публишед 2017)“ (инглизча). Тҳе Неw Ёрк Тимес (2017-йил 30-июл). 2026-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 31-март.
  6. ↑ „WҳереИсМйНаме: Афгҳан wомен cампаигн фор тҳе ригҳт то ревеал тҳеир намес“ (инглизча). ББC Неwс (2020-йил 24-июл). 2026-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 31-март.
  7. ↑ „ББC 100 Wомен 2020: Wҳо ис он тҳе лист тҳис еар?“ (инглизча). ББC Неwс (2020-йил 23-ноябр). 2026-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 31-март.