Лалитпур

Лалитпур, Патан — Непалдаги шаҳар, Катманду водийсида, Багхмати дарёси бўйида. Аҳолиси 100 минг кишидан зиёд. Ҳунармандчилик ривожланган. Ғишт заводи, бронза музейи бор. Диний марказ. Шаҳарга милоддан аввалги ИИИ асрда асос солинган. Меъморий ёдгорликлардан Қирол саройи (9— ХВИИ асрлар), Будда ибодатхоналари ва минорасимон ибодатхоналар (12~ХВИИИ асрлар), "Олтин монастир" (ХИИ асрда асос солинган) сақланган. 1934-йилда зилзиладан қаттиқ зарар кўрган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил