Lalmikor yerlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Лалмикор ерлар, баҳорикор ерлар – адир зонасидаги суғорилмай деҳқончилик қилинадиган ерлар. Лалми деҳқончилик ўртача йиллик ёғингарчилик 200 мм дан юқори бўлган ҳудудларда тарқалган. Тупроқда табиий намликни тўплаш ва уни сақлаш, ўғитлаш, бегона ўтларга қарши кураш, тупроқ эрозияси олдини олиш каби тадбирлар қўлланади. Лалмикор деҳқончилик суғориш учун ноқулай бўлган ерлардан фойдаланиш имконини берганлиги учун ҳам катта иқтисодий аҳамиятга эга. У асосан, Афғонистон, Эрон, Туркия, Ўрта Осиё, Жанубий Қозоғистон ва Закавказенинг тоғ олди ва воҳалари атрофларида тарқалган. Суғориш имконининг яратилиши билан Лалмикор ерлар суғориладиган деҳқончилик майдонларини кенгайтиришда катта резерв ҳисобланади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида сув чиқарилгач, Лалмикор ерларнинг катта майдонлари суғорма деҳқончилик раёнларига айлантирилди.
Ўзбекистонда лалми экин майдони 734 минг га, шу жумладан, унинг асосий қисми (минг га) Жиззах (220,9), Қашқадарё (252,0), Самарқанд (175,5) вилоятларида жойлашган. Бу ерларнинг 99,8 минг га майдони ёғингарчилик билан етарли, 553,7 минг га майдони ярим ва 89,5 минг га майдони кам таъминланган (2003)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |