Lamaizm
Qiyofa
Ламаизм (тибетча лама сўзидан) — буддизмнинг асосий йўналишларидан бири. ВИИИ асрда Тибетда пайдо бўлган. Тибет, Ички Монголия (Хитой)нинг алоҳида жойларида ва Монголияда ҳамда Непал ва Ҳиндистоннинг айрим ерларида, Бурятия, Қалмоғистон ва Тувада тарқалган. Л. буддизмнинг барча ақидаларини қабул қилган. Л. таълимотига кура, инсон фақат ламалар ёрдамида нажот топади (гуноҳлардан покланади). Л.да ламаларга ва маҳаллий ҳокимларга сўзсиз бўйсуниш асосий фазилат ҳисобланади. Л.нинг анъанавий, қонунлашган асосий муқаддас китоблари — Канжур (108 жилдли) ва Танжур (225 жилдли)да баён этилган. Л. бир қанча майда оқимларга бўлиниб кетган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |