Ламблиялар (Ламблиа), лямблиялар — кўп хивчинлилар туркумига мансуб хивчинлилар уруғи. Сут эмизувчилар (одам, қуён, сичқонлар), сувда ва қуруқликда яшовчилар, айрим умуртқасиз ҳайвонлар ичагида паразитлик қилади. Танаси ноксимон, 2 томонлама симметрияли, узунлиги 8-30 μм. Ботиқ қорин томонида ичак деворига ёпишадиган сўрғич бўлади. Асосан, бўйига бўлиниш орқали жинссиз кўпаяди. Тўғри ичакка тушган лямблия қалин пўстга ўралиб, систа ҳосил қилади. Ташқи муҳитга чиққан систа бошқа организмларни зарарлайди. 100 га яқин тури маълум. Одам (кўпинча, болалар) ингичка ичаги ва ўт йўлларида паразитлик қиладиган ичак лямблияси лямблиоз пайдо қилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил