Ламия Валиева (2002-йил 5-апрел) – Озарбайжонлик пара енгил атлетикачи, мусобақаларда югуриш (спринт) йўналишида иштирок этади. У Озарбайжон шарафини 2020 ва 2024-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида ҳимоя қилган[1].

Ламия Валиева

Валиева 2024-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида
Шахсий маълумотлари
Фуқаролиги Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Таваллуд санаси 2002-йил 5-апрел (2002-04-05) (24 ёш)
Бўйи 1.64 см
Медаллар
Спорт мукофотлари
Аёллар пара атлетикаси
Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон вакили
Паралимпия ўйинлари
Олтин 2020 Токио 400 м Т13
Олтин 2024 Париж 100 м Т13
Кумуш 2020 Токио 100 м Т13
Кумуш 2024 Париж 400 м Т13
Жаҳон чемпионати
Олтин 2023 Париж 100 м Т13
Олтин 2023 Париж 400 м Т13
Олтин 2024 Кобе 100 м Т13
Олтин 2024 Кобе 400 м Т13
Европа чемпионати
Бронза 2019 Бидгошч 4×100 м

Фаолиайти

Валиева 2024-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида

Ламия Валиева 2002-йил 5-апрелда туғилган. 11 ёшида спортга бўлган қизиқиши пайдо бўлди.

Валиева 2015-йил ноябр ойида Туркиянинг Коня шаҳрида ўзининг биринчи мусобақасида иштирок этди. Ушбу турнирда Валиева 100 метрга югуриш ва эстафета йўналишларида биринчи ўринни эгаллади.

Валиева 2020-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида Озарбайжон номидан иштирок этиб, Т13 тоифасида 400 метр масофага югуриш баҳсларида олтин медал ва 100 метр масофага югуриш баҳсларида кумуш медални қўлга киритган[2].

Пара енгил атлетика бўйича 2023-йилги жаҳон чемпионатида Т13 тоифасида 100 метр ва 400 метр масофаларга югуришда олтин медалларни қўлга киритган[3]. 2024-йилги жаҳон чемпионатида ҳам ушбу йўналишларда иштирок этиб, яна иккита олтин медални қўлга киритган[4][5].

2024-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида Валиева Т13 тоифасида 100 метрга югуриш баҳсларида олтин медални қўлга киритган[6]. У 100 метр масофани 11,76 сонияда босиб ўтиб, Рио-2016 Паралимпиадасида Лейла Ажаметова томонидан ўрнатилган 11,79 сониялик аввалги жаҳон рекордини янгилаган. Шунингдек, 400 метрга югуришда 55,09 сония натижа билан кумуш медалга сазовор бўлган[7].

2024-йил 10-сентабр куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев томонидан Валиевага Ёзги Паралимпиада ўйинларидаги юксак натижалари ва Озарбайжон спортини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун „Шоҳрат“ ордени топширилган[8]. Шу билан бирга, у олтин медали учун 200 минг манат ва кумуш медали учун 100 минг манат миқдорида пул мукофоти билан тақдирланган[9].

Оиласи

Турмуш ўртоғи — Тембо Монаренг, жанубий африкалик енгил атлет, қисқа масофага югуриш мусобақаларида иштирок этади[10][11][12].

Манбалар

  1. ↑ „Ламия Валиева“. Паралймпиc.орг. Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ. Қаралди: 2021-йил 31-август.
  2. ↑ „Ламия Валиева“. Токё 2020 Паралймпиcс. Токё Органисинг Cоммиттеэ оф тҳе Олймпиc анд Паралймпиc Гамес. 2021-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 31-август.
  3. ↑ Меҳдиев, Элчин „Азербаижани Паралймпиc атҳлете wинс голд медал ат Wорлд Чампионшипс ин Парис“. Тренд Неwс Агенcй (2023-йил 18-июл). Қаралди: 2023-йил 18-июл.
  4. ↑ Зоҳрабов, Фарид „Азербаижани пара-атҳлете ренеwс wорлд чампионшип титле“. Тренд Неwс Агенcй (2024-йил 25-май). Қаралди: 2024-йил 25-май.
  5. ↑ „Ламия Валиева беcаме тҳе wорлд чампион фор тҳе 4тҳ тиме“. идман.биз (2024-йил 25-май). Қаралди: 2024-йил 25-май.
  6. ↑ „Ламия Валиева wинс голд ат Парис Паралймпиc Гамес“. Тренд Неwс Агенcй (2024-йил 3-сентябр). Қаралди: 2024-йил 3-сентябр.
  7. ↑ „Парис-2024: Ламийə Вəлиева нöвбəти медалıнı қазанıб“ (аз). Репорт İнформасия Агентлийи (2024-йил 7-сентябр). Қаралди: 2024-йил 7-сентябр.
  8. ↑ „"Азəрбайcан Милли Паралимпия командасı üзвлəринин тəлтиф эдилмəси ҳаққıнда" Азəрбайcан Республикасı Президентинин Сəрəнcамı“ (аз). пресидент.аз (2024-йил 10-сентябр). Қаралди: 2024-йил 10-сентябр.
  9. ↑ „"Франсанıн Парис şəҳəриндə кеçирилəн ХВИИ Яй Паралимпия Оюнларıнда Азəрбайcан Республикасıнıн идманçıларı вə онларıн мəşқçилəри üçüн йüксəк нəтиcəлəрə гöрə мüкафатларıн мüəййəн эдилмəси ҳаққıнда" Азəрбайcан Республикасı Президентинин Сəрəнcамı“ (аз). пресидент.аз (2024-йил 10-сентябр). Қаралди: 2024-йил 10-сентябр.
  10. ↑ „Стало известно, за кого вышла замуж Паралимпийская чемпионка Ламия Велиева“. 2025-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 7-январ.
  11. ↑ „Профиль Тембо Монаренга на сайте wорлдатҳлетиcс.орг“. 2025-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 7-январ.
  12. ↑ „Ламия Велиева рассказала о своем муже: Министерство должно нас поддержать“ (ру). Оху.аз. Қаралди: 2025-йил 30-апрел.