Lanchjou
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Ланчжоу, Гаолан - Хитойнинг шим.-ғарбий қисмидаги шаҳар. Хуанхе дарёсининг ўрта оқимида. Ган-су провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 2,84 млн. киши (1998). Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Хитойнинг йирик саноат марказлари-дан. Етакчи саноат тармоқлари — нефт кимёси ва нефтни қайта ишлаш ҳамда машинасозлик. Бойитилган уран, сунъий каучук, электр приборлари, жун газлама ишлаб чиқарилади. Семент, ойна-шиша, кўн-тери, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Шим.-Ғарбий университет, Хитой Фанлар академияси филиали бор. Шаҳар яқинида йирик ГЕС қурилган[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |