Лангар кони - Жанубий Нурота тоғларининг Оқтов границимон массивининг ғарбий ва жан.-ғарбий контакт зонасида жойлашган волфрам ва волластонит кони. Лангар кони скарнли-рудали конлар турига мансуб. Скарнли зоналарнинг уз. 30–500 м, қалинлиги 0,1 – 35 м, чуқ. 80–200 м. Скарнларда волфрам ва волластонитдан ташқари, пироксен, гранит, эпидот, везувиан ва бошқа минераллар ҳам учрайди. Лангар скарнларининг шеелитта боилигини илк бор 1934-йил профессор Н.А.Смолянинов аниқлаган. 1959-йилдан бошлаб шеелит-молибден кони сифатида фойдаланилган, кейинроқ рудали майдоннинг пегматитли жинсларидан дала шпати консентрати олинган. Контакт метаморфизми таъсирида чўкинди жинслар роговик ва оҳактош-силикатли роговикларга айланган. Ушбу жинсларнинг контактига Лангарнинг скарнли-рудали жинслари ҳам тўғри келади. Шеелит ва молибденит саноат аҳамиятига эга компонентлар ҳисобланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил