Langardaryo
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Лангардарё ёки Лангар — Қашқадарёнинг чап ирмоғи (Қашқадарё вилояти). Ҳисор тизмасининг жан.-ғарбий тармоғи — Яккабоғ тизмасидан (2200–2300 м) бошланиб ғарбга оқади. Узунлиги 76 км, ҳавзасининг майдони 258 км². Юқори қисми чуқур ва тор водийда оқади. Лангар қишлоғи яқинида водийси кенгаяди. Ўртача кўп йиллик сув сарфи 0,9 м³/ сек; максимал сув сарфи апрел—майда. Қор ва ёмгирлардан сув олади. Ёз ойларида суви суғоришга сарфланиб, Қашқадарёга етиб бормайди. Баҳор ойларида дарёдан кучли сел келиш ҳоллари кузатилади. Лангардарёда гидрометрик пост ташкил этилган.[1]
| Лангардарё | |
|---|---|
Лангардарё Бошдара қишлоғи юқорироқда | |
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 76 |
| Давлат | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Дарё ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |