Тери кесмасида кўп сонли Лангерганс ҳужайралари

Лангерганс ҳужайралари (интраэпидермал макрофаглар) эпителий тўқималарида жойлашган дендритик ҳужайраларнинг кичик тури бўлиб, уларни 1868-йилда Пол Лангерганс каш этган ва унинг номи билан аталган.

Лангерганс ҳужайралари суяк илигидан келиб чиқади. Улар асосан эпидермиснинг базал ва тиканли қатламида жойлашган бўлиб, у ерда антигенларга тўсқинлик қилади, уларни қайта ишлайди, лимфа тугунларига олиб боради, уларни лимфоцитларга беради ва шу тариқа иммунитетнинг ривожланишига сабаб бўлади.

Уларда лангеринни ўз ичида сақлайдиган теннис ракеткаси шаклидаги ривожланган органеллалар ва махсус мембрана гранулалари мавжуд.

Адабиётлар

Ҳаволалар