Жеймс Мерсер Лангстон Хюз (1901-йил 1-феврал[1] — 1967-йил 22-май) — америкалик шоир, жамоат арбоби, ёзувчи, драматург ва колумнист, Жоплин, Миссури . Жазз шеърияти деб аталадиган адабий оқимнинг новаторларидан бири Хюз Гарлем Уйғониш даврининг етакчиси сифатида танилган.

Лангстон Ҳугҳес
Таваллуди 1901-йил 9-январ (1901-01-09) (125 ёш)
Вафоти 1967-йил 27-июн
Ню-Ёрк, АҚСҲ
Касби 1926-1964
Фуқаролиги AQSH bayrogʻi АҚСҲ,
Йўналиш импрессионизм, нодернизм
Жанр назм, наср
Шоҳ асари Колумбия университети, Линколн университети

Бир қатор Ўрта Ғарбнинг шаҳарларида болалиги ўтган Хюз ёшлигиданоқ сермаҳсул ёзувчига айланди. У ўсмирлигида Ню-Ёрк шаҳрига кўчиб, ўз карерасини бошлади. У Огаё штати Кливленд шаҳрида ўрта мактабни тугатгач, тез орада Ню-Ёркдаги Колумбия университетида ўқишни бошлади. Ўқишни ташлаб кетган бўлса-да, Ню-Ёркдаги кўплаб нашриётларнинг, дастлаб Тҳе Cрисис журнали, сўнгра китоб ноширларининг эътиборига тушди ва Гарлемдаги ижодий ҳамжамиятда шуҳрат қозонди. У кейинчалик Линколн университетини тамомлаган. Шеърлар билан бирга Хюз песалар ва ҳикоялар ёзган. Шунингдек, у бир қанча бадиий бўлмаган асарларни нашр эттирган. 1942-йилдан 1962-йилгача, фуқаролик ҳуқуқлари ҳаракати кучайиб бораётган бир пайтда, у қора танлиларнинг нуфузли газетаси Тҳе Чиcаго Дефендерда мақолалар ёзиш билан шуғулланади.

Ҳаёти

Оила ва болалик

Кўпгина афро-америкаликлар сингари, Хюзнинг ҳам оиласи метистлардан ҳисобланган. Хюзнинг иккала бувиси ҳам африкалик қул бўлган, иккала бобоси ҳам Кентуккида оқ танли қулдорлар эди. Хюзнинг сўзларига кўра, улардан бири Генри округидаги шотланд-америкалик виски дистилловчиси Сем Клей бўлиб, давлат арбоби Генри Клейнинг қариндоши бўлган. Хюз тилга олган яна бир тахминий аждоди Силас Кушенберри, Кларк округидаги қулфуруш эди[2][3]. Хюз Кушенберри яҳудий қулфуруш бўлганини ёзган, аммо ХИХ асрда Кушенберри оиласининг генетикасини ўрганиш натижасида унинг яҳудийларга алоқаси йўқлиги аниқлаган[4]. Хюзнинг она томонда бувиси Мери Паттерсон афро-америкалик, франсуз, инглиз ва асл америкалик насабларига мансуб эди. Оберлин коллежида ўқиган биринчи аёллардан ҳисобланган бувиси Люис Шеридан Лири исмли худди ўзи каби аралаш насабли кишига турмушга чиқади аммо биринчи турмуш ўртоғи 1859-йилда Ғарбий Виржинияда даҳштали даражада яраланади.

Ўн йилдан сўнг, 1869-йилда бева Мери Паттерсон Лири яна элита, сиёсий фаол Лангстон оиласига турмушга чиқди. Унинг иккинчи эри афро-америкалик, евроамерикалик ва тоза америкалик насабларига эга бўлган Чарлз Генри Ленгстон эди[5][6]. У ва укаси Жон Мерсер Лангстон аболиционизм ҳаракати жонкуярлари бўлган ва 1858-йилда Огаё штатидаги қулликка қарши жамият бошқарувига ёрдам беришган[7].

Турмуш қуришганидан сўнг Чарлз Лангстон оиласи билан Канзасга кўчиб ўтди, у ерда муаллим ва афро-америкаликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи жамоат арбоби сифатида фаол ишлади[5]. Унинг ва Мерининг қизи Каролин (Керри номи билан танилган) ўқитувчилик касбини танлади ва Жеймс Натаниэл Хюзга (1871—1934) турмушга чиқди. Уларнинг икки фарзанди бо;либ, Ленгстон Хюз кенжаси эди; (гарчи Хюзнинг ўзи таржимаи ҳолида 1902-йилда туғилганлигини даъво қилса-да)[8] аксарият манбаларга кўра у 1901-йилда Миссури штатининг Жоплин шаҳрида туғилган деган маълумот учрайди[9][10].

Хюз 1902-йилда

Лангстон Хюзнинг болалиги Ўрта Ғарбнинг бир қатор шаҳарчаларида ўтган. Хюз туғилганидан кўп ўтмай отаси оилани тарк этади ва Керри билан ажрашди. Катта Хюз АҚШда давом этаётган ирқчиликдан қочиш учун Кубага, кейин эса Мексикага саёҳат қилди[11].

Ажримдан сўнг Хюзнинг онаси иш излаб юрди. Ленгстон асосан Канзас штатининг Лоуренс шаҳрида она бувиси Мери Паттерсон Лангстон қўлида тарбияланди. Қора танли америкаликларнинг оғзаки анъаналари ва ўзи мансуб авлодининг фаол тажрибасидан фойдаланган ҳолда, Мери Ленгстон набирасига бутун умр ирқидан ғурурланиш туйғусини сингдирди[12][13]. Бувисидан рқдошларига кўмакчи бўлишни ўрганган Хюз бутун умри давомида қаровсиз ва эзилган қора танлилар билан танишди, ўз асарларида уларни улуғлади[14]. У болалигининг кўп қисмини Лоуренсда ўтказди. 1940-йилги "Тҳе Биг Сеа" (Катта денгиз) автобиографиясида у шундай деб ёзган эди: „Бувим билан узоқ вақт ёлғиз ва ўйин-кулгисиз ҳаёт кечирдим. Кейин ҳаётимга китоблар кириб келди, китоблар ва уларда тасвирланган ажойиб дунёдан бошқа ҳеч нарсага ишонмайдиган бўлдим — унда одамлар азоб чекса ҳам, Канзасдаги каби қисқа сўзлар билан эмас[15], гўзал тилда азоб чекишарди[16].

Бувисининг вафотидан кейин Хюз икки йил давомида оилавий қариндошлари Жеймс ва холаси Мери Рид билан яшайди. Кейинчалик Хюз яна онаси Керри билан Иллинойс штатининг Линколн шаҳрида яшашни бошлайди. Чунки онаси у ўсмирлик чоғида қайта турмушга чиққан эди. Оила Огаё штатининг Кливленд шаҳридаги Фаирфакс маҳалласига кўчиб ўтади, Хюз шу Марказий ўрта мактабда ўқийди[17] ва устози Ҳелен Мария Чеснуттдан билим олди[18].

Йигитлик

Хюз 1923-йилда СС Малоне бортида экипаж аъзоси сифатида қисқа муддат хизмат қилиш ва олти ой давомида Ғарбий Африка ва Йвропага саёҳат қилишдан олдин[19] турли хил жойларда ишлаган. Хюз Парижда вақтинча қолиш учун СС Малонени тарк этди[20]. хюз у ерда Олтин қирғоқдаги бой оилага мансуб, Британияда таҳсил олган африкалик Анни Мари Куси билан учрашиб, ишқий муносабатда бўлди; улар кейинчалик ҳам хат ёзиши туришарди, лекин Анни охир-оқибат Тринидадлик адвокат Хю Вудинг билан оила қурди[21][22]. Вудинг кейинчалик Ғарбий Ҳиндистон университети ректори бўлиб ишлаган[23].

1920-йилларнинг бошларида Англияда бўлган вақтларида Хюз қора танлилар ҳамжамиятининг баъзосига айланди. 1924-йил ноябр ойида у онаси билан Вашингтонда яшаш учун АҚШга қайтиб келди. 1925-йилда афро-америкаликларни ҳаёти ва тарихини ўрганиш ассоциациясида тарихчи Картер Г. Вудсоннинг шахсий ёрдамчиси бўлиш каби обрўли ишга жойлашди.

Хюз, 1928-йил. Линколн университетида

Кейинги йили Хюз Пенсилвания штатининг Честер округидаги тарихан қора танлилар университети бўлмиш Линколн университетига ўқишга кирди. Шунингдек, Омега Пси Пҳи биродарлигига қўшилди[24][25].

Хюз 1929-йилда Линколн университетида бакалавр даражасини олгандан сўнг, Ню-Ёркка қайтиб келди. Совет Иттифоқи ва Кариб денгизининг баъзи қисмларига саёҳатларини истисно қиладиган бўлсак, умрининг қолган қисмини асосан Гарлемда ўтказди. 1930-йилларда ҳомийси Шарлотта Осгуд Мейсон ёрдами билан бир муддат Ню-Жерси штатининг Вестфилд шаҳрида истиқомат қилди[26][27].

Ўлим

Хюз 1967-йил 22-майда Ню-Ёрк шаҳридаги Стуйвесант поликлиникасида 66 ёшида простата саратони билан боғлиқ қорин бўшлиғидаги операциядан кейинги асоратлар туфайли вафот этди. Унинг хоки Гарлемдаги Шомбург қора танлилар маданиятини ўрганиш марказининг фоеси ўртасида жойлашган пол медалёни остига қўйилган[28]. Бу аудиторияга кириш исми унинг номи билан аталади[29].

Фаолият

Биринчи марта 1921-йилда Қора танлиларни ривожлантириш миллий ассоциациясининг (НААCП) расмий журнали Тҳе Cрисисда нашр этилган — „Тҳе Негро Спеакс оф Риверс“ шеъри Хюзнинг ташриф қоғозига айланди ва биринчи шеърий тўплами „Тҳе Wеарй Блуэс“дан (1926) жой олди[30]. Хюзнинг биринчи ва охирги шеърлари "Тҳе Cрисис"да нашр этилган; умуман, унинг шеърлари бошқа журналларга қараганда кўпроқ "Тҳе Cрисис" журналида чоп этилган[31]. Хюзнинг ҳаёти ва ижоди Зора Неале Ҳурстон[32], Уоллес Турман, Клод Маккей, Cоунтеэ Каллен, Ричард Брюс Нугент ва Аарон Дуглас каби замондошлари билан бир қаторда 1920-йиллардаги Гарлем Ренессансига жуда катта таъсир кўрсатди. Маккейдан ташқари, улар ёш негр рассомларига бағишланган қисқа умр кўрган Фире журналини яратишда бирга ишладилар!

Унинг шеърлари ва асарлари Америкадаги қора танли ишчилар ҳаётини, кураш, қувонч, кулги ва мусиқага тўла ҳаётларини тасвирлаган. Унинг асарларида тасвирланиш афро-америкаликлар ва уларнинг хилма-хил маданияти учун фахр ҳисобланади. „Менинг мақсадим Америкадаги қора танлиларнинг ва барча инсониятнинг аҳволини қаламга олиш, дунёга танитиш эди“[33], деган эди Хюз. „Халқ шоири“ ирқий стереотипларга қарши чиқди, ижтимоий шароитларга норозилик билдирди ва Афро-Американларнинг ўзлари ҳақидаги тасаввурларини кенгайтирди; қора эстетика назариясини ҳақиқатга татбиқ этиб, томошабинни ҳам, санъаткорни ҳам қайта тарбиялашга интилди[34].

1930-йилда унинг биринчи романи "Нот Wитҳоут Лаугҳтер" адабиёт бўйича Ҳармон олтин медалига сазовор бўлди. Санъат грантлари кенг тарқалмаган пайтда Хюз хусусий ҳомийлар томонидан қўллаб-қувватланди ва ушбу роман нашр этилгунча икки йил давомида қўллаб-қувватланди[35]. Асарнинг бош қаҳрамони Сандй исмли бола бўлиб, оиласидаги ўзаро муносабатлардан ташқари, ирқи ва синфи туфайли турли хил муаммоларга дуч келиб, уларни енгиб ўтиши керак эди.

Тҳе Wайс оф Wҳите Фолкс. Хюзнинг биринчи ҳикоялар тўплами

Хюзнинг биринчи ҳикоялар тўплами 1934-йилда "Тҳе Wайс оф Wҳите Фолкс" номи билан нашр этилган. У китобни яна бир ҳомийси Ноэл Салливан томонидан бир йил давомида берилган Кармел, Калифорния штатидаги ёзги уйида ёзиб тугатди[36][37]. Бу ҳикоялар оқ ва қора танлилар ўртасидаги кулгили ва фожиали муносабатларни очиб берувчи бир қатор изоҳлардир. Умуман олганда, улар ирқий муносабатларга нисбатан умумий пессимизм ва сардоник реализм билан ёндашгани сабаб ажралиб туради[38]. Хюз янги ташкил этилган Сан-Франсиско ишчилар мактабининг (кейинчалик Калифорния меҳнат мактаби) маслаҳат кенгаши аъзоси бўлди.

У романлар, ҳикоялар, песалар, шеърлар, опералар, эсселар ва болалар учун асарлар ёзган. Яқин дўсти, ёзувчи Арна Бонтемпс ҳамда ҳомийси Карл Ван Вехтеннинг далдаси билан у "Тҳе биг Сеа" ва "И Wондер ас И Wандер" номли икки жилдлик автобиографиясини ёзди, шунингдек, бир қанча бдиий асарларни инглиз тилига таржима қилди. Бонтемпс билан Хюз 1949-йилда Тҳе Неw Ёрк Тимес томонидан юқори баҳоланган "Негро шеърияти" антологиясига муҳаррир қилишди[39].

Ленгстон Хюз, 1943-йил. Гордон Паркс сурати

Унвон ва мукофотлар

Ҳаётлигида

  • 1926: Хюз Wиттер Бйннер бакалавриат шеърият мукофотини қўлга киритди[40].
  • 1935: Хюзга Испания ва Россияга саёҳат қилиш имконини берувчи Гуггенхайм стипендияси берилди.
  • 1941: Хюз Росенwалд жамғармасининг стипендияси билан тақдирланди.
  • 1943: Хюз Линколн университети фахрий Фан доктори бўлди.
  • 1954: Хюз Анисфиэлд-Wолф китоб мукофотини қўлга киритди.
  • 1960: НААCП Хюзни эришган юксак ютуқлари учун Спингарн медали билан тақдирлади.
  • 1961: Миллий санъат ва адабиёт институти мукофоти[41]
  • 1963: Ховард университети Хюзга фахрий доктор унвонини берди.
  • 1964: Ғарбий Резерв университети Хюзга фахрий доктор унвонини берди

Õзбекча хотираси

  • 1973: биринчи Лангстон Хюз медали Ню-Ёрк шаҳар коллежи томонидан берилди.
  • 1979: Виржиния штатининг Рестон шаҳрида Лангстон Хюз ўрта мактаби ташкил этилди.
  • 1981: Ню-Ёрк шаҳрининг диққатга сазовор жойларини сақлаш комиссияси томонидан Ню-Ёрк шаҳрининг диққатга сазовор жойи мақоми 20 Шарқий 127-чи кўчада жойлашган Лангстон Хюзнинг Гарлемдаги уйига берилди (40°48′26.32″Н 73°56′25.54″W / 40.8073111°Н 73.9404278°W / 40.8073111; -73.9404278) ва 127-кўча „Лангстон Хюз уйи“ деб ўзгартирилди. Лангстон Хюз уйи 1982-йилда Миллий тарихий жойлар реэстрига киритилган.
  • 2002: Америка Қўшма Штатлари почта хизмати Ленгстон Хюз тасвирини Блаcк Ҳеритаге почта маркалари сериясига қўшди.
  • 2002: олим Молефи Кете Асанте Лангстон Хюзни Энг буюк 100 афро-америкаликлар рўйхатига киритди[42]
  • 2009: Ленгстон Хюз ўрта мактаби Жоржия штатининг Фейрберн шаҳрида ташкил этилган.
  • 2012: Чикаго адабий шон-шараф залига киритилди[43]
  • 2015: Гоогле Доодле унинг113 йиллигини нишонлади[44].

Манбалар

  1. ↑ Счуэсслер, Женнифер. „Лангстон Ҳугҳес Жуст Гот а Еар Олдер“ (инглизча). Тҳе Неw Ёрк Тимес. Қаралди: 9-август 2018-йил.
  2. ↑ Лангстон Ҳугҳес. Тҳе Биг Сеа, 1940 — 36-бет. ИСБН 0-8262-1410-Х. 
  3. ↑ Фаитҳ Беррй, Лангстон Ҳугҳес, Бефоре анд Беёнд Ҳарлем, Wестпорт, CТ: Лаwренcе Ҳилл & Cо., 1983; репринт, Cитадел Пресс, 1992, п. 1.
  4. ↑ „Тҳе офт-толд тале“. Франкел анд Фисч (15-июл 2015-йил). 2022-йил 11-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-феврал 2022-йил.
  5. ↑ 5,0 5,1 Ричард Б. Шеридан, „Чарлес Ҳенрй Лангстон анд тҳе Африcан Америcан Струггле ин Кансас“, Кансас Стате Ҳисторй, Wинтер 1999. Ретриэвед Деcембер 15, 2008.
  6. ↑ Лауриэ Ф. Леач, Лангстон Ҳугҳес: А Биограпҳй, Греэнwоод Публишинг Гроуп, 2004, пп. 2-4. ИСБН 9780313324970,
  7. ↑ „Оҳио Анти-Славерй Соcиэтй – Оҳио Ҳисторй Cентрал“. оҳиоҳисторйcентрал.орг. 2012-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 23-июл.
  8. ↑ Лангстон Ҳугҳес. Тҳе Биг Сеа, 1940 — 13-бет. ИСБН 0-8262-1410-Х. 
  9. ↑ „Африcан-Нативе Америcан Счоларс“. Африcан-Нативе Америcан Счоларс (2008). 2018-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-июл 2008-йил.
  10. ↑ Wиллиам анд Аимеэ Леэ Чеэк, „Жоҳн Мерcер Лангстон: Принcипле анд Политиcс“, ин Леон Ф. Литwаcк анд Аугуст Меиэр (эдс), Блаcк Леадерс оф тҳе Нинетеэнтҳ Cентурй, Университй оф Иллиноис Пресс, 1991, пп. 106-111.
  11. ↑ Wест, Энcйcлопедиа оф тҳе Ҳарлем Ренаиссанcе, 2003, п. 160.
  12. ↑ Ҳугҳес реcаллед ҳис матернал грандмотҳер’с сториэс: „Тҳроугҳ мй грандмотҳер’с сториэс лифе алwайс мовед, мовед ҳероиcаллй тоwард ан энд. Нободй эвер cриэд ин мй грандмотҳер’с сториэс. Тҳей wоркед, счемед, ор фоугҳт. Бут но cрйинг.“ Рамперсад, Арнолд, & Давид Роэссел (2002). Тҳе Cоллеcтед Поэмс оф Лангстон Ҳугҳес, Кнопф, п. 620.
  13. ↑ Тҳе поэм „Аунт Суэс’с Сториэс“ (1921) ис ан облиқуэ трибуте то ҳис грандмотҳер анд ҳис ловинг „Аунтиэ“ Марй Реэд, а cлосе фамилй фриэнд. Рамперсад, вол. 1, 1986, п. 43.
  14. ↑ Броокс, Гwендолйн (Оcтобер 12, 1986), „Тҳе Даркер Бротҳер“, Тҳе Неw Ёрк Тимес.
  15. ↑ Арнолд Рамперсад, Тҳе Лифе оф Лангстон Ҳугҳес: Волуме ИИ: 1914-1967, И Дреам а Wорлд, Охфорд Университй Пресс, п. 11. ИСБН 9780195146431
  16. ↑ Арнолд Рамперсад, Тҳе Лифе оф Лангстон Ҳугҳес: Волуме ИИ: 1914-1967, И Дреам а Wорлд, Охфорд Университй Пресс, п. 11. ИСБН 9780195146431
  17. ↑ Cентрал Ҳигҳ Счоол (Cлевеланд. „Тҳе Cентрал Ҳигҳ Счоол монтҳлй“. Cентрал Ҳигҳ (1-феврал 2019-йил). Қаралди: 1-феврал 2019-йил.
  18. ↑ „Ронниcк: Wитҳин CАМWС Территорй: Ҳелен М. Чеснутт (1880—1969), Блаcк Латинист“. Cамwс.орг. Қаралди: 1-феврал 2019-йил.
  19. ↑ “Поэм" ор „То Ф.С.“ фирст аппеаред ин Тҳе Cрисис ин Май 1925, анд wас репринтед ин Тҳе Wеарй Блуэс анд Тҳе Дреам Кеэпер. Ҳугҳес невер публиcлй идентифиэд „Ф.С.“, бут ит ис cонжеcтуред ҳе wас Фердинанд Смитҳ, а мерчант сеаман wҳом тҳе поэт фирст мет ин Неw Ёрк ин тҳе эарлй 1920с. Нине еарс олдер тҳан Ҳугҳес, Смитҳ инфлуэнcед тҳе поэт то го то сеа. Борн ин Жамаиcа ин 1893, Смитҳ спент мост оф ҳис лифе ас а шип стеwард анд политиcал аcтивист ат сеа—анд латер ин Неw Ёрк ас а ресидент оф Ҳарлем. Смитҳ wас депортед ин 1951 то Жамаиcа фор аллегед Cоммунист аcтивитиэс анд иллегал алиэн статус. Ҳугҳес cорреспондед wитҳ Смитҳ уп унтил тҳе латтер’с деатҳ ин 1961. Беррй, п. 347.
  20. ↑ „Лангстон Ҳугҳес“ (эн-ус). Биограпҳй.cом. Қаралди: 20-июн 2017-йил.
  21. ↑ Леач, Лангстон Ҳугҳес: А Биограпҳй (2004), пп. хви, 153.
  22. ↑ Рамперсад, Вол. 1, пп. 86-87, 89-90.
  23. ↑ „Ҳисторй – Ҳугҳ Wоодинг Лаw Счоол“. Ҳwлс.эду.тт. 2-март 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-июл 2022-йил.
  24. ↑ Ин 1926, Амй Спингарн, wифе оф Жоэл Элиас Спингарн, wҳо wас пресидент оф тҳе Натионал Ассоcиатион фор тҳе Адванcемент оф Cолоред Пеопле (НААCП), сервед ас патрон фор Ҳугҳес анд провидед тҳе фундс ($300) фор ҳим то аттенд Линcолн Университй. Рамперсад, вол. 1, 1986, пп. 122-23.
  25. ↑ Ин Новембер 1927, Чарлотте Осгоод Масон („Годмотҳер“ ас ше ликед то бе cаллед), беcаме Ҳугҳес’с мажор патрон. Рамперсад. вол. 1, 1986, п. 156.
  26. ↑ „Муле Боне: Лангстон Ҳугҳес анд Зора Неале Ҳурстонъс Дреам Деферред оф ан Африcан-Америcан Тҳеатре оф тҳе Блаcк Wорд.“, Африcан Америcан Ревиэw, Марч 22, 2001. Ретриэвед Марч 7, 2008. „Ин Фебруарй 1930, Ҳурстон ҳеадед нортҳ, сеттлинг ин Wестфиэлд, Неw Жерсей. Годмотҳер Масон (Мрс. Руфус Осгоод Масон, тҳеир wҳите протеcтор) ҳад селеcтед Wестфиэлд, сафелй ремовед фром тҳе дистраcтионс оф Неw Ёрк Cитй, ас а суитабле плаcе фор ботҳ Ҳурстон анд Ҳугҳес то wорк.“
  27. ↑ "Ж. Л. Ҳугҳес Wилл Департ Афтер Қуэстионинг ас то Cоммунисм", Тҳе Неw Ёрк Тимес, Жулй 25, 1933.
  28. ↑ Wилсон, Сcотт. Рестинг Плаcес: Тҳе Буриал Ситес оф Море Тҳан 14,000 Фамоус Персонс. Жефферсон, Нортҳ Cаролина: МcФарланд & Cомпанй, 2016 — 359-бет. ИСБН 978-0786479924. 
  29. ↑ Wҳитакер, Чарлес, „Лангстон Ҳугҳес: 100тҳ биртҳдай cелебратион оф тҳе поэт оф Блаcк Америcа“, Эбонй, Април 2002.
  30. ↑ "Тҳе Негро Спеакс оф Риверс": фирст публишед ин Тҳе Cрисис (Жуне 1921), п. 17. Инcлудед ин Тҳе Неw Негро (1925), Тҳе Wеарй Блуэс, Лангстон Ҳугҳес Реадер, анд Селеcтед Поэмс. Тҳе поэм ис дедиcатед то W. Э. Б. Ду Боис ин Тҳе Wеарй Блуэс, бут ит ис принтед wитҳоут дедиcатион ин латер версионс. — Рамперсад & Роэссел (2002). Ин Тҳе Cоллеcтед Поэмс оф Лангстон Ҳугҳес, пп. 23, 620.
  31. ↑ Рамперсад & Роэссел (2002), Тҳе Cоллеcтед Поэмс оф Лангстон Ҳугҳес, пп. 23, 620.
  32. ↑ Ҳоэлсчер. „А Лост Wорк бй Лангстон Ҳугҳес“. Смитҳсониан (2019). Қаралди: 10-май 2021-йил.
  33. ↑ Рамперсад, 1988, вол. 2, п. 418.
  34. ↑ Wест, 2003, п. 162.
  35. ↑ Чарлотте Масон генероуслй суппортед Ҳугҳес фор тwо еарс. Ше супервисед ҳис wритинг ҳис фирст новел, Нот Wитҳоут Лаугҳтер (1930). Ҳер патронаге оф Ҳугҳес эндед абоут тҳе тиме тҳе новел аппеаред. Рамперсад. „Лангстон Ҳугҳес“, ин Тҳе Cонcисе Охфорд Cомпанион то Африcан Америcан Литературе, 2001, п. 207.
  36. ↑ Ноэл Сулливан, афтер wоркинг оут ан агреэмент wитҳ Ҳугҳес, беcаме а патрон фор ҳим ин 1933. — Рамперсад, вол. 1, 1986, п. 277.
  37. ↑ Сулливан провидед Ҳугҳес wитҳ тҳе оппортунитй то cомплете Тҳе Wайс оф Wҳите Фолкс (1934) ин Cармел, Cалифорниа. Ҳугҳес стаед а еар ин а cоттаге Сулливан провидед. — Рамперсад, „Лангстон Ҳугҳес“. Ин Тҳе Cонcисе Охфорд Cомпанион то Африcан Америcан Литературе, 2001, п. 207.
  38. ↑ Рамперсад (2001) Лангстон Ҳугҳес, п. 207.
  39. ↑ Cреэкморе, Ҳуберт. „Тwо Реwардинг Волумес оф Версе; ОНЕ-WАЙ ТИCКЕТ. Бй Лангстон Ҳугҳес. Иллустратед бй Жаcоб Лаwренcе. 136 пп. Неw Ёрк: Алфред А. Кнопф. $2.75. ТҲЕ ПОЭТРЙ ОФ ТҲЕ НЕГРО: 1746–1949. Эдитед бй Арна Бонтемпс анд Лангстон Ҳугҳес. 429 пп. Неw Ёрк: Доубледай & Cо. $5.“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (30-январ 1949-йил), с. 19.
  40. ↑ „Лангстон Ҳугҳес, Поэт“. Тҳе Лос Ангелес Тимес (26-сентабр 1926-йил), с. 66. Қаралди: 7-январ 2021-йил. „Тҳе Wиттер Бйннер ундерградуате поэтрй призе фор 1926 wас аwардед то Лангстон Ҳугҳес, Линcолн Университй, wҳом Cарл Ван Вечтен ранкс wитҳ амонг тҳе бест оф тҳе ёунгер Америcан поэц.“.
  41. ↑ „Лангстон Ҳугҳес — Поэт“. ҳ2г2: Тҳе Ҳитчҳикер'с Гуиде то тҳе Галахй. Қаралди: 24-июл 2010-йил.
  42. ↑ Асанте, Молефи Кете (2002). 100 Греатест Африcан Америcанс: А Биограпҳиcал Энcйcлопедиа. Амҳерст, Неw Ёрк: Прометҳеус Боокс. ИСБН 1-57392-963-8.
  43. ↑ „Лангстон Ҳугҳес“ (инглизча). Чиcаго Литерарй Ҳалл оф Фаме (2012). Қаралди: 8-октабр 2017-йил.
  44. ↑ „Лангстон Ҳугҳес' 113тҳ Биртҳдай“. Гоогле.cом.