КОНТЕ (Cонте) Лансана (1930, Дубрека вилоятининг Муссайя қишлоғи) — Гвинея Республикаси давлат арбоби. Генерал. Кот-д’ Ивуар, Сенегал, Гвинея, Франсия ҳарбий ўқув юртларида ўқиган. 1955—58 йилларда Франсия армиясида, 1959-йилдан Гвинея армиясида хизмат қилган. 1975-йилдан қурукликдаги қўшинлар штаби бошлиғи. 1984-йил 3-апрелдаги давлат тўнтаришидан кейин Миллий тикланиш ҳарбий комитет раиси, 5-апрелдан Гвинея Республикаси президента. 1984-йил декабрдан айни вақтда Гвинея ҳукумати бошлиғи ва қуролли кучлар бош қўмондони.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил