Lansetniklar
Лансетниклар (Бранчиостома, яъни Ампҳиохус) — бош скелецизлар кенжа типига мансуб хордалилар синфи. Узунлиги 8 см гача, танаси лансецимон, оч пушти рангли шаффоф; хордаси танасининг олдинги учигача етади. 11 тури бор. Типик вакили лансетник мўтадил ва илиқ сувли денгизларда 10–30 см чуқурликда кўмилиб яшайди; қумдан танасининг олдинги қисми чиқиб туради. Планктон билан озиқланади. Дум сузгичи лансетга ўхшаш. Териси яланғоч, тангачалар билан қопланмаган. Дум сузгичидан бошқа сузгичлар бўлмагани учун фаол ҳаракатланмайди. Оғиз тешиги пайпаслагичлар билан ўралган. Кўриш ва эшитиш органлари бўлмайди. Жабра ёриқлари 100 жуфт. Териси остида жойлашган Гесс кўзчалари ёрдамида ёруғликни сезади. Айрим жинсли. Увилдириғини сувга ташлайди, тухумлари сувда уруғланади. Личинкаси эркин сузиб юради. Лансетникларни илк бор 1774-йилда рус олими Петер Симон Паллас топган ва уни моллюска сифатида тавсифланган. Александр Ковалевский лансетникларни энг тубан тузилган хордали ҳайвонлигини кўрсатиб берган. Лансетниклар кўпчилик денгизларда, жумладан, Қора денгизда ҳам учрайди. Лансетниклар саноат аҳамиятига эга эмас. Маҳаллий халқлар истеъмол қилишади. Лансетниклар хордалиларнинг келиб чиқишини тушунтиришда назарий аҳамиятга эга. Қон айланиш системеси барча хордалилариники сингари ёпиқ бўлади. Лекин қон ягона қон айланиш системаси бўйлаб ҳаракатланади. Асосий қон томирлари қоринва аорталардан иборат[2].
|
Бранчиостома ланcеолатум (Белгия) | |
| Бинар номи | |
|---|---|
|
(Cоста, 1834) | |
| Хилма-хиллик | |
| Тахминан 11 та тур | |
| Синонимлари | |
|
Манбалар
- ↑ „Репорт оф тҳе Унитед Статес Cоммиссионер оф Фишериэс фор тҳе фисcал еар 1928 wитҳ аппендихес — Парт ИИ“ (1928). Қаралди: 18-август 2017-йил.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Ҳаволалар

Викиомборда „Лансетниклар“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. - Бранчиостома (ингл.)

Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган.

Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин.