Лантаноидлар (лантан ва юн. эидос — кўриниш), лантанидлар — Менделеев даврий системасининг ИВ даврида лантандан сўнг жойлашган ва хоссаларига кўра, унга ўхшайдиган кимёвий элементлар гуруҳи. Тартиб рақамлари 58 дан 71 гача бўлган 14 элемент: серий (Се), празеодим (Рг), неодим (Нд), прометий (Рт), самарий (См), европий (Ей), гадолиний (Гд), тербий (Тб), диспрозий (Дй), голмий (Но), эрбий (Ег), тулий (Тт), иттербий (Йб), лютеций (и)дан иборат. Бу гуруҳ элементлари лантан, иттрий, скандийлар билан бирга нодирер элементлари деб аталади. Лантаноидларсерий ва иттрий гуруҳчаларига бўлинади. Л.нинг бир неча табиий ва сунъий изотоплари мавжуд. Л.нинг сиртқи икки электрон қобиқлари бир хил тузилганлиги туфайли уларнинг физик-кимёвий хос-салари, спектрлари ўхшаш. Лантаноидлар— кумушдек оқ, баъзилари, мас, празеодим, неодим сарғиш металлар. Серий гуруҳчаси элементларининг суюкданиш температураси иттрий гуруҳчаси элементларига қараганда анча паст. Барча лантаноидларва лантанда парамагнит, баъзиларида ферромагнит хоссалари бор. Улар жуда тоза металл ва юмшоқ бўлгани учун ишло-ви осон. Кўпгина лантаноидларуч, баъзилари тўрт ва икки валентли лантаноидларва лантан кимёвий жиҳатдан жуда фаол. Улар анча турғун оксидлар, галогенидлар, сулфидлар ҳосил қилади, водород, углерод, углеводородлар, углерод (ИИ)- ва (ИВ)оксид, азот, фосфор ва бошқа элементлар билан реаксияга киришади. Лантаноидларсувни парчалайди, хлорид, сулфат, нитрат кислоталарда осон эрийди. Фторид ва фосфат кислоталар таъсирига чидамли. Лантан, серий, празеодим, неодим қуруқ ва нам ҳавода уй температурасидаёқ тез коррозияга учрайди. Қолган металлар кам оксидланади, ялтироқлигини узоқ вақт сақлайди. Лантаноидлароксидлари жуда мустаҳкам бўлиб, юқори температурада, мас, лантан оксид (Ла2О3) 2000°, серий оксид (СеО3) 2500° да суюқланади. 200°дан юқорида лантаноидларгалогенларнинг ҳаммаси билан фаол реаксияга киришади. Ҳосил бўлган галогенидлар анча юқори температурада суюкланади ва қайнайди. Лантаноидларводородни уй температурасидаёқ бириктириб олади; 200— 250° да реаксия тезлашиб, гидридлар ҳосил бўлади. Азот билан эса 750—1000°да реаксияга киришиб, РН (бу ерда Р — Л.) кўринишидаги нитридлар ҳосил қилади. Лантаноидларқиздирилганда углерод, углерод (П)-оксид, карбонат ангидрид, метан гази билан бирикади ва РC2 (бу ерда Р—Л) кўринишидаги карбид ҳосил қилади. Улар ҳаво ва сувда осон парчаланади. Лантаноидларолтингугурт буғларида қиздирилганда сулфидлар ҳосил бўлади. Улар иссиққа чидамли ва қийин суюқланади.

Л.нинг гидроксидлари асос хоссаларини намоён қилади, сувда ва ишқорларда оз эрийди. Уч валентли Л.нинг хлоридлари, сулфатлари ва нитратлари сувда эрийди. Фторидлари ва ок-салатлари сувда ва суюлтирилган минерал кислоталарда оз эрийди. Л.нинг фосфатлари, карбонатлари ва феррицианидлари сувда қийин эрийди.

Лантаноидларкўпгина органик моддалар билан комплекс бирикмалар ҳосил қилади. Булардан лимон кислота ва аминополи-сирка кислота қатори — нитрилотри-сирка кислота (НТА) ва этилендиа-минтетрасирка кислота (ЭДТА) ва бошқа билан ҳосил қилган комплекс бирикмаларнинг аҳамияти катта. Лантаноидларер пўстининг масса жиҳатдан 1,78-10~2%ини ташкил қилади. Айниқса, лантан, серий ва неодим кенг тарқалган. Лантаноидлартаркибида нодир-ер элементлари бор минераллардан (250 дан ортиқ) металлотермик ҳамда электролиз усулида олинади. Лантаноидларқора ва рангли металлургия, шиша, кимё, тўқимачилик саноатида, оптик асбоблар ва тери (кўн) ишлаб чиқаришда, радиоэлектроника саноатида, атом реакторларида ишлатилади. Кейинги вақтда Л.дан қишлоқ хўжалигида инсектицид ва микроўғит сифатида фойдаланилмоқда. Сталина Косимова.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил




Физик хоссалари. Лантаноидларнинг барчаси кумушсимон оқ ялтироқ металлар бўлиб ҳавода оксидланади Лантаноидлар парамагнит металлар,лекин Эу,Гд Эр хона температурасидан пастда ферромагнитлик хоссасини намоён қилади