Lao-szi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Лао-сзи (хитойча, айнан – кекса устоз) (милоддан аввалги 604, Чу подшоҳлиги, Хенан вилояти – Хитойдан ташқарида жуда кексайиб вафот этган) – хитой файласуфи Ли Эрнинг фахрий номи. У даосизмга асос солган. Конфуций билан бир қаторда турадиган буюк хитой мутафаккири ҳисобланиб, уни йўл ва яхши фазилатлар ҳақидаги қадимий хитой рисоласи – „Лао-сзи“ („Дао де сзин“) муаллифи деб биладилар. Бу китоб қадимий хитой асарларига қараганда энг кўп чет тилларга таржима қилинган. Унда Лао-Сзи Эаони инсон ҳис-туйғулари билан билиб бўлмайдиган ҳамма нарсанинг асоси деб ҳисоблайди. Лао-Сзи таълимотида табиатдаги барча нарсалар ўзгариб туради, лекин муайян босқичга эришгач, ўзининг аксига қайтади. Бинобарин, кишилар хатти-ҳаракат, интилиш, курашлардан воз кечишлари, ортиқча сарф-ҳаражат, ҳашаматга йўл қўймасликлари, яшаш тарзини эса оддийлик, софлик белгилаши лозим[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |