Лапаротомия (юн. лапара - қорин ва томе — кесиш) — қорин бушлиғини очиш ва ундаги бирор аъзони операция қилиш мақсадида қорин деворини кесиш. Шифобахш (чин) ва диагностик турлари бор. Шифобахш Л.да қорин бўшлиғи текширилади ва унинг бирор аъзоси операция қилинади. Диагностик Л. Қорин бўшлиғи аъзоларидаги касаллик ёки бирор нуқсонни аниқлаш (ташхис қўйиш), шунингдек, операция қилиш зарур ёки нозарур эканлигини билиш мақсадида (асосан, хавфли ўсмаларда) қилинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил